Қачонгача ёлғонларга сиғинасан,
Нишонини тополмаган камон бўлиб,
Найза каби мен томонга отиласан.
Кўникасан, менсизликка кўникасан,
Суратимдан кўз узолмай тикиласан,
Пушаймондан тунлари қон ютиб-
ютиб, Тушларингда исмим айтиб
чақирасан. Чўмиласан, армонларга
чўмиласан, Гўдак каби юлдузларга
термуласан, Гуноҳларинг азоб сочиб
қайтганида, Саволларга кўмиласан,
кўмиласан. Булутларга ёлворасан,
ёлворасан, Дардларингни
шамолларда
совурасан, Ҳовурини босолмаган
тентаккинам, Соғинасан, ҳали ёмон
соғинасан. Ўз қалбингни билмам
қандай ёритасан, Тонгни кутиб
юрагингни чиритасан, Синган умид,
қадаҳ каби қўлни йиртар ,
Оқшомлари
бармоқ тишлаб қон ютасан...
Остонангда қул бўлай деб ялинасан,
Саҳро каби хаёлимни чангитасан,
Муҳаббатда бир синовни
енголмадинг,
Мағлуб бўлдинг бу ҳаётнинг
жангидасан... Сен эртага билмам
қандай овунасан, Ёш жонингни қизиқ
қонга қовурасан, Бир бор кўрсам
бўлди эди деб, Соғинасан,
ҳали ёмон соғинасан Бахтли булсанг
булди мен учин шу кифоя
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев