Чивин ва бошқа паразитлар орқали юқадиган даҳшатли касалликлар ҳақида ҳамма эшитган, лекин бу паразитлар айни дамда ҳам танамизда бўлиши мумкинлигини хаёлимизга келтирмаймиз. Паразитлар, қуртлар ва қўнғизлар инсон танаси ичида бемалол изғиб юрадиган мавжудотлардир. Энг қўрқинчлиси, улар инсон танасида йиллаб яшаши ва ўнлаб йиллармобайнида ҳам бу ҳақда инсоннинг ўзи билмаслиги мумкин.
1.Неглерия Фоулера. Зомби — инсон мияси билан озиқланадиган мавжудот. Неглерия Фоулера ўзини худди ана шундай тутади, у инсон миясини ейди ва асаб тизимини ишдан чиқаради. Бу паразит борлигини билдирувчи белгилар сифатида бош оғриғи, қўнгил айниши ва қусишни келтириш мумкин. Бу жуда кам учрайдиган паразит бўлиб, дунё бўйича атиги мингга яқин кишининг ушбу паразитни юқтириб олганлиги ҳолати мавжуд. Паразитни илиқ сув ҳавзаларила юқтириб олиш мумкин, шунинг учун бундай жойларда чўмилганда эҳтиёт бўлинг.
2. Филярия онхоцеркоз — бу қурт инсонда кўрликни келтириб чиқаради. Ўта ифлос жойларда юқтириб олиш мумкин. Паразит инсоннинг кўз шох пардасини ишдан чиқаради. Инсон иммунитети паразитни аниқлаш хусусиятига эга эмас, шунинг учун кўр бўлиб қолиши аниқ.
3. Филярия Банкрофта. Элефантиаз. Бу паразитни кўпинча фил деб аташади, лекин уни улканлиги учун эмас, балки у инсоннинг ташқи кўринишини жудаям бадбашара қилиб юборгани учун шундай аташади. Филярия инсон организмига тушгач, ўзини бошқа паразитлардек тутади. Бир йилдан сўнг қурт катталашади ва организмдан суюқлик чиқиб кетишини назорат қилувчи лимфа тизимига тушади. Қуртлар суюқлик йўлларини тўсиб қўйгач, суюқлик танада тўплана бошлайди ва инсон қўл-оёқлари худди филники каби йўғонлашиб шишиб кетади.
4. Лоа лоа ҳашаротлар чаққанда инсон организмига тушадиган паразит. Личинка ҳашарот чаққан жойда бир оз яшайди. Вақти келиб у катталашади ва инсон кўзига етиб боради. Одам ҳатто унинг кўз ичида ҳаракатланаётганини ҳис қилади. Бу қурт инсон танасида 17 йилгача яшаши мумкин.
5. Паразит сўна инсон танасига тухум қўяди. Бу тухумдан минглаб личинкалар чиқади. Личинка ўсиши учун атрофидаги нарса билан, яъни инсон эти билан озиқланади. Оқибатда терида тешик пайдо бўлади, одам териси остида личинка қандай ҳаракатланаётганини сезиб туради. Паразитни чиқариб юбориш учун жарроҳ ёрдами керак бўлади.
6. Ришта. Инсон тозаланмаган сув ҳавзасида чўмилаётганида сув бургасини ютиб юбориши мумкин. Бу бургалар ифлос сувларни ёқтиради ва ўз қурбонини шундай ҳавзаларда кутади. Бурга ошқозонга тушганида ошқозон шираси бургани ўлдиради, лекин унинг ичидаги ришта (дракункулез) қолади. Бир йилдан сўнг унинг узунлиги 60-90 сантиметрга етади. Инсон танаси унинг учун кичиклик қилади ва у ташқарига чиқишга интилади. Тана қизиб, инсон оғриқдан қутулиш учун ўзини совуқ сувга ташлагиси келади. Бу паразитга эса айнан шу керак! У сувга минглаб личинкаларини ташлайди, ўзи эса танада қолади.
7. Оддий ванделлия — вампир-балиқча. Катталар доимо дарё ёки ҳовузда чўмилаётганда сув ичига сиймасликни таъкидлаб келишади. Оддий ванделлия ҳақида ўқиганлар энди бу насиҳатга албатта амал қилишади. Амазонкада яшовчи бу балиқча сийиш вақтида сийдик пуфагига кириб олади. Организмда у қон ва эт билан озиқланиб, инсонни кучли оғриққа дучор қилади.
8. Аскарида, ҳалқасимон қурт инсон танасида узунлиги 30 сантиметргача етиши мумкин. Унинг инсон танаси ичида борлиги билинмайди, фақат жуда кўпайиб кетганидан кейингина билиш мумкин. Агар танада бу қуртлар кўпайиб кетса, бош оғриғи, иситма кўтарилиши, ич кетиши кузатилади. Аскарида кўпинча болаларда учрайди, чунки улар катталарга нисбатан қўлларини кам ювишади.
9. Қичишқоқ. Қичишқоқ канаси терини қичиштиради ва терида қизил доғлар пайдо қилади. Бу митти паразит эгасининг териси остида йўл очади ва кўпаяди, у қон билан озиқланади. Каналар терининг ҳар қандай жойига тушиши мумкин, лекин кўпинча билакнинг ташқи томонида, бармоқлар орасида, қўлтиқ ва оёқлар орасида учрайди.
10. Лентали қурт — энг қўрқинчли паразит дейиш мумкин. У инсон миясига ўрнашиб олади ва 20 йил давомида яшайди. Бу даврда турли симптомлар пайдо бўлиши мумкин, лекин ҳеч ким уларни бу паразитнинг фаолияти билан боғламайди. У вояга етгач, эгасини ўлдиришга ҳаракат қилади. Бу паразитни ифлос сув ва гўшт истеъмол қилганда юқтириб олиш мумкин.
МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев