Предыдущая публикация
Милдир-милдир эриб ётибди.
Гур устида бир ит инграб зор,
Лойга бағрин бериб ётибди.
Кеча тобут кутарилган дам,
У беором югурган елган,
Қувсалар ҳам,тош отсалар ҳам,
Эл ортидан мозорга келган.
Отасидан айрилса агар,
Бунча куймас одам боласи,
Ёлғон эди кеча йиғилар,
Рост эди шу итнинг ноласи.
Совуқ тунда қотиб,дийдираб,
Шу қабрга қўйиб ётди бош.
Эриган қор каби милдирар,
Кўзларидан тинмай оққан ёш.
Биз инсонмиз соҳиби дунё,
Қудратлимиз, кибрга тўқмиз.
Садоқатда, меҳрда аммо,
Шу бечора итчалик йўқмиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3