Либосингиз кўк.
Кўнглингиз бегулхан, кўзингиз бечўғ.
Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ.
Келишсиз дунёда беғам азизим.
Нега кўзларингиз бенам азизим?
Ўт етди қақшатди банд бандларимни.
Тупроққа сочдингиз баландларимни.
Ақлимни,дилимни бебахтларимни.
Боришсиз дунёга ўтган азизим...
Олисда ой каби ботган азизим... Чунки тунга айтар чин оҳингиз йўқ! Фалакда кезгани шаън руҳингиз йўқ. Нечун келмайсиз, гар гуноҳингиз йўқ? Боқаман, нигоҳим гумон азизим. Йўлангиз тумандир туман азизим... Қаранг минг бир баргда кузак учадир, Сўнгаклар учадир, суяк учадир. Қизил сариғида юрак учадир. Бу тўфон ҳазонлиғ менман азизим. Сизсиз минг кузакка тенгман азизим... Аммо сиз сарғайманг, гулли боғ бўлинг. Ям яшил кўкаринг, мудом соғ бўлинг баҳорнинг бағрида беадоғ бўлинг. Ахир қарғаганим сизмас азизим. Икки куз дунёга сиғмас азизим...
Usmon Azim.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев