Маҳшар ерида ҳисоб-китоб учун турмайдиган ва ҳеч қандай азобсиз жаннатга кириш бахтига мушарраф бўладиган инсонлар хабарини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган асҳоби киром ўша бахтли инсонлар ким бўлишлари ҳақидаги баҳсга машғул бўлдилар. Баъзилар уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриш ва у зотга ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлган саҳобалар бўлишини тахмин қилдилар. Дарҳақиқат, у зотга саҳоба бўлиш жуда катта шарафли мақомдир. Бошқалари эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга ҳисоб- китобсиз ва азобсиз киришларини хабар берган у бахтли инсонлар Исломда туғилган ва Аллоҳга асло ширк келтирмаган кишилар бўлишини айтдилар. Бу ҳам аслида, жуда катта шарафдир. Ким Исломда ўсиб-улғайса ва тавҳид бўстонида тарбия топган бўлса, иймон гулу райҳонлари ҳидига тўйиб, Қуръону Суннат сувидан суғорилган бўлса, жуда катта зафарга эришибди. Нега ҳам шундай бўлмасин?! Аллоҳ таоло айтиб қўйган: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муваҳҳидлар имоми, муҳаққиқлар пешвоси ва пайғамбарлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб деди: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 65-66).
m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52954316275809&_prevCmd=userAltGroups&tkn=860&_aid=groupOwnShowcase
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев