Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадир (Фиҳи мо Фиҳи)” китоби ёш, иқтидорли олим ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам томонидан ўзбек тилига ўгирилиб нашр қилинди.
Мазкур китобнинг Сўзбошисида марҳум устозимиз, профессор Нажмиддин Комилов Румий ҳазратларига чиройли, кенгқамровли таъриф берадилар: “Мавлоно Румий (1207-1273) номи билан машҳур бўлган зот дунёнинг улуғ донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир. Уни гоҳ Кант, гоҳ Спиноза, гоҳ Хегел каби файласуфлар биланқиёслайдилар. Аммо Мавлоно Румий ҳеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқтафаккурининг мўъжизали бир ҳайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти ҳам, илму ҳикмат ва фалсафа ҳам, шеърият ва маънавият ҳам бирлашиб, олий кўринишда намоёнбўлади. Жалолиддин Румий ўзидан кейингиШарқшеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. Алишер Навоий уни илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси деб шарафлайди.
Жалолиддин Румий ҳозирги Афғонистоннинг Балх шаҳрида, “Султонал уламо” лақабини олган улуғ шайх Муҳаммад Баҳоваддин Валад хонадонида дунёга келган. У Муҳаммад Хоразмшоҳ билан келишолмай, оиласи, муридларини олиб, Балхдан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг, Ироқу Ажам шаҳарларини кезиб, ахийри Туркиянинг Кўния (Коня) шаҳрида қўним топади. Салжуқ султонлари тарафидан иззат-икром билан қабул қилинган Баҳоваддин Валад шу ерда муқим бўлиб қолади” (иқтибос тугади).
Қози Нажмиддин Туштий бир куни ўз шогирдлари ва яқинлари билан ўтириб: “Бугунги кунда уч нарса барча учун бирдек умумий, ягона маънони англатадиган бўлиб қолди ва уларнинг учтаси ҳам Румий ҳазратларига тегишлидир.
Биринчиси “Маснавий” китобидир. Икки мисрадан иборат бўлган ҳар қандай шеърни маснавий деб номланади. Лекин бугун маснавий деганда Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” китоблари тушунилади.
Иккинчиси, илмли кишиларни “мавлоно” дейилади. Бироқ айни пайтда “Мавлоно” дейилса Румий ҳазратлари кўз ўнгингда намоён бўладилар.
Учинчиси, ҳар қандай қабр ёки мақбарани “турбат” дейилади. Бироқ бугун турбат сўзи эшитилса, ундан Румийнинг мақбаралари тушунилади” деган эканлар.
Бу сўзлар айтилганига ҳам бир неча юз йил бўлди. Қанчадан қанча уламолар, фозиллар, мутафаккирлар дунёга келдилар ва вафот топиб кетдилар. Аммо ҳанузгача юқоридаги учта сўз Мавлоно Жалолиддин Румийга тегишли бўлиб қолмоқда.
У киши ўзларининг Маснавийларини “Фақр дўкони” дедилар:
Ҳар бир дўконнинг ўз савдо моллари бўлади,
Маснавий шундай дўконки, унинг моли фақрдир.
Фақр тасаввуфнинг асосий шиорларидан бўлиб, инсон ўзидаги бор нарсалар билан қаноатланиши, ҳатто турмушдаги айрим етишмовчиликларни ҳам ўзи учун неъмат деб билиш лозим бўлади. Бу ғоя ёки таълимот Пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Фақирлик менинг фахрим”, – деган муборак ҳадисларидан олинган. Дарҳақиқат ислом динидаги бағрикенгликнинг бир кўриниши айнан инсонларга уларнинг мол-мулкига қараб эмас, балки инсонийликлари, илми, одоби ва тақволарига қараб муносабат билдиришдадир. Айнан мана шу ғояни Жалолиддин Румий ҳазратлари ривожлантиридилар.
Яна одоб ва ахлоқ масаласига “Маснавий”да алоҳида ўрин берилган. У киши:
Адабдан осмонлар нурга тўлди,
Фаришталар гуноҳлардин пок бўлди,
Гуноҳлардан қуёш нури тўсилди ,
Азозил ҳам Даргоҳдан жудо бўлди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
يَاأَيُّهَاالَّذِينَآَمَنُواقُواأَنْفُسَكُمْوَأَهْلِيكُمْنَارًاوَقُودُهَاالنَّاسُوَالْحِجَارَةُعَلَيْهَامَلَائِكَةٌغِلَاظٌشِدَادٌلَايَعْصُونَاللَّهَمَاأَمَرَهُمْوَيَفْعَلُونَمَايُؤْمَرُونَ
Маъноси: Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)(Таҳрим, 6-оят) .
Гуноҳ ишларчи? Уларнинг ёмонлигидан баъзида қуёш тутилади, юзини қора парда тўсади. Ўзининг қайсарлиги, беодоблиги ва исёнкорлиги туфайли Азозил Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди, қиёматга қадар номи “малъун” – ла...ЕщёЯъни, одоб ва одоблилар борлиги учун бу дунё осмони мусаффодир, одоби ва Аллоҳнинг буйруқларига иккиланмай итоат қилгани учун фаришталар гуноҳдан покдирлар. Уларнинг табиатида гуноҳ қилишга мойиллик йўқ. Фаришталар ўзларига юклатилган вазифанигина бажарадилар холос. Қуръони каримда фаришталар сифатлари шундай баён қилинган:
يَاأَيُّهَاالَّذِينَآَمَنُواقُواأَنْفُسَكُمْوَأَهْلِيكُمْنَارًاوَقُودُهَاالنَّاسُوَالْحِجَارَةُعَلَيْهَامَلَائِكَةٌغِلَاظٌشِدَادٌلَايَعْصُونَاللَّهَمَاأَمَرَهُمْوَيَفْعَلُونَمَايُؤْمَرُونَ
Маъноси: Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)(Таҳрим, 6-оят) .
Гуноҳ ишларчи? Уларнинг ёмонлигидан баъзида қуёш тутилади, юзини қора парда тўсади. Ўзининг қайсарлиги, беодоблиги ва исёнкорлиги туфайли Азозил Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди, қиёматга қадар номи “малъун” – лаънатланган шайтон бўлиб қолди.
Маснавийни мутолаа қиларкансиз Жалолиддин Румийнинг сўз бойлиги ва ҳар бир сўзнинг ўзига хос ҳикмат билан йўғрилганини кўрамиз. Мана шу маънодорлик табиати Жалолиддин Румийга “Мавлоно” мартабасини берган бўлса ажаб эмас.
Шунингдек Мавлоно жуда бағрикенг инсон эди. У киши учун Аллоҳ таоло улуғлаган инсон қадри барча нарсадан устун эди. Мусулмон, яҳудий, насроний, форс, ҳинд ёки араб барчаси бирдек дўст, биродар эди.
Биринчилардан бўлиб рус тилида Жалолиддин Румий ҳазратларининг ҳаётлари ҳақида тарихий бадиий асар ёзган ёзувчи Радий Фиш эди. Унинг асари совет даврида ёзилган ва атеистик мафкура таъсиридан холи бўлмасада, у адиб борасида жуда илиқ сўзларни айтган. Жумладан Румийнинг вафоти билан боғлиқ бўлим жуда таъсирли ва ҳис-ҳаёжонга тўла, ўқувчини ҳайратга солар даражада ажойиб чиққан. Қисқача иқтибос келтирамиз:
Катталар, аёллар, болалар, биродарлар, оқсоқоллар, сарой аъёнлари, савдогарлар, амалдорларнинг хизматчилари, деҳқонлар. Ҳамма қирқ йилдан бери Жалолиддиннинг эгнида кўришга ўрганиб қолган, тўқ қизил чўпон ёпилган тобут остига бир бор елкаларини тутиш учун интиларди. Одатга кўра тобут изидан қабр устида қурбонлик қилиб камбағалларга хом талаш қилиш учун саккизта буқани ҳайдаб борар эдилар.
Жаноза султон Алоуддин тепалигидан жоме масжидга олиб борадиган катта йўлга чиққанида одамлар видолашув маросими учун тобора жипслашиб бордилар. Турклар, хуросонликлар, гр...ЕщёКечаси билан ўғиллар, дўстлар ва шогирдлар шоирнинг жасади устида ўтириб чиқтилар. Тунги тинчликни гоҳ-гоҳ ўқилган шеърларгина бузишга журъат қила оларди холос. Тонг эса жарчининг “намоз, намоз, намоз” деган чақириғи билан отди. Кўплаб хонадонларда, карвон саройларда, Кўня мадрасасида одамлар мана шу видолашув чақириғини кутиб, ухламай тонг оттирдилар. Мана ўша “намоз”” деган чақириқ янгради ва минглаб одамлар кўчага талпиндилар.
Катталар, аёллар, болалар, биродарлар, оқсоқоллар, сарой аъёнлари, савдогарлар, амалдорларнинг хизматчилари, деҳқонлар. Ҳамма қирқ йилдан бери Жалолиддиннинг эгнида кўришга ўрганиб қолган, тўқ қизил чўпон ёпилган тобут остига бир бор елкаларини тутиш учун интиларди. Одатга кўра тобут изидан қабр устида қурбонлик қилиб камбағалларга хом талаш қилиш учун саккизта буқани ҳайдаб борар эдилар.
Жаноза султон Алоуддин тепалигидан жоме масжидга олиб борадиган катта йўлга чиққанида одамлар видолашув маросими учун тобора жипслашиб бордилар. Турклар, хуросонликлар, греклар, арманлар, мусулмонлар, православлар, яҳудийлар. Ҳамма ўз эътиқоди бўйича Рубий билан видолашар эди. Ҳофизлар Қуръон тиловат қилардилар, раввинлар Тавротдан ниманидир ўқир, православлар ўзларининг муқаддас ёзувларидан айтардилар, ошиқлар – тусаввуф аҳли рубоб чалиб, ишқ тўғрисида куйлар эдилар.
Бирданига одамлар сиқилганидан жаноза тўхтаб қолди. Сарой дарвозалари тарафда, тепаликда турган Парвонанинг ишораси билан соқчилар қиличларини яланғочлаб одамларни ҳайдай бошладилар. Тиловат, куй-қўшиқ, йиғи, оҳ-фарёд, барчаси аралашиб кетди. Бу шоир вафотидан кейин уни халқдан ажратиб олишга қаратилган биринчи уриниш эди. Шу пайт тобут ерга қулаб парча-парча бўлиб синди. Дўстлар Мавлононинг жасадини оппоқ кафанда қўлларига кўтариб олдилар. Яна Қуръон тиловати эшитилди. Теша, болталар тарақ-туруқи билан тобут таъмирланди.
Шунда салла ва чўпонлардаги уламолар жамоасидан бир озғингина, қари киши ажралиб чиқдида, Муиниддин Парвона турган тепаликка борди. У бир пайтлар Жалолиддин Румийнинг эътиқодини синаш учун у билан совол-жавоб қилган фақиҳ чол эди. Парвонанинг ҳузурида соқоллари билан ерни супургудек бўлиб таъзим қилди ва: “Эй, марҳаматли ҳукмдор, шаҳаншоҳим. Ўзларининг пири муршидларини дафн қилаётган мўъминлар орасида насроний ва яҳудийларга нима бор? Улар бу ерга келишга қандай журъат қилдилар? Буйруқ беринг уларни ҳайдаб юборишсин ва бизлар Жалолиддин Муҳаммад олдидаги ўзимизнинг охирги қарзимизни бемалол адо этиб олайлик”, – деди.
“Гапларинг тўғри”, – деди Парвона ва яҳудий ва насроний руҳонийларини ҳузурига чорлади ва: “ўз диндошларингизни олиб бу ердан кетинглар”, - деб буюрди.
“Менинг сиримни етмиш икки миллат англайди,
Мен сурнайман ва менда ҳар ким ўз куйини чалади” – демаганмидилар?
Агар биз насронийларга кетишни буюрсак ҳам улар кетмайдилар”, – деди.
Яҳудийлар жамоасидан Хайёф исмли раввин сўз олиб: “Мавлоно нон кабидир. Нон эса барчага керак. Амирим, Сиз қаерда очларнинг нондан қочганини кўргансиз”, – деди. Муиниддин Парвона ҳам уларнинг сўзларидан сўнг қўлларини қовуштирганича нима қиларини билмай қолди.Алал-оқибат бу оламон ичидан ҳеч қандай куч мўминларни ғайридинлардан ажрата олмади.
Тўрт марта товут синди ва тўрт марта уни ямадилар. Яна қилич ва таёқлар ишга солинди. Тонгда йўлга тушган тобут тунга яқин масжидга етиб келди”.
Дарҳақиқат Мавлоно Жалолиддин Румий бағрикенгликда беназир, барча миллат, барча эътиқод эгаларини бирдек эъзоз қиладиган в...Ещё“Эй, олийжаноб ҳукмдор” - дея сўз бошлади православ черкови бошлиғи Стефаний ота: “Қуёш бутун оламни ёритгани каби Мавлоно ўз нуридан бутун инсониятни баҳраманд қилди. Қуёш барчаники. Мавлононинг ўзи:
“Менинг сиримни етмиш икки миллат англайди,
Мен сурнайман ва менда ҳар ким ўз куйини чалади” – демаганмидилар?
Агар биз насронийларга кетишни буюрсак ҳам улар кетмайдилар”, – деди.
Яҳудийлар жамоасидан Хайёф исмли раввин сўз олиб: “Мавлоно нон кабидир. Нон эса барчага керак. Амирим, Сиз қаерда очларнинг нондан қочганини кўргансиз”, – деди. Муиниддин Парвона ҳам уларнинг сўзларидан сўнг қўлларини қовуштирганича нима қиларини билмай қолди.Алал-оқибат бу оламон ичидан ҳеч қандай куч мўминларни ғайридинлардан ажрата олмади.
Тўрт марта товут синди ва тўрт марта уни ямадилар. Яна қилич ва таёқлар ишга солинди. Тонгда йўлга тушган тобут тунга яқин масжидга етиб келди”.
Дарҳақиқат Мавлоно Жалолиддин Румий бағрикенгликда беназир, барча миллат, барча эътиқод эгаларини бирдек эъзоз қиладиган ва барча учун бирдек азиз бўлган аллома эдилар.
Ҳ.Юлдашходжаев