Йиллар ўтиб турмушга чиқдим. Сўнгра фарзандлик бўлдим. Асло қийинчиликлардан шикоят қилмадим ёки ҳаётимдан нолимадим. Ҳамиша Аллоҳнинг атосига рози бўлиб ҳаёт кечирдим.
70 ёшга тўлганимда Байтуллоҳ ал-Ҳарамни зиёрат қилишга қарор қилдим. Ўғлим ва невараларим сафарга ҳозирлик кўра бошладилар. Мен жуда ҳам Байтуллоҳ ал-Ҳарамни кўриш иштиёқида эдим. Шу соғинчим сабаб бўлиб, илк маротаба кўз нурларимни қайта тиклаш мақсадида шифокор кўрикларидан ва текширувларидан ўтдим. Аммо шифокорлар кўз нурларимнинг қайтишига асло умид йўқлиги ҳақида хабар қилдилар. Мен кўз нуримдан 57 йил аввал айрилиб бўлган эканман...
Маккатул Мукаррамага сафар қилинадиган кун ҳам келди. Мен тинмай «Эй Роббим кошки эди Каъбаи шарифни оз муддатга бўлса ҳам кўра олсам эди. Роббим, уни кўришга қодир бўла олмасам, қандай қилиб унинг қаршисида турай?» деб қайта қайта такрорлар эдим.
Ўғлимдан тинмай:
- «Етиб келдикми? Каъбаи шариф қаршимиздами?», деб сўрар эдим.
Каъбага етиб келганимиздан сўнг эса Аллоҳнинг хоҳиши ва инояти ила Каъба кўзларимга секин аста кўрина бошлади.
Шу лаҳзада ўғлим менга:
- "Мана онажон, Каъба рўпарамизда турибди", деб айтди.
Мен:
- Ҳа, ҳа, у нақадар ҳам гўзал. Эй Аллоҳ, нақадар хашаматли ва кўркам экан.
Аллоҳу акбар, Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсин.
Эй Роббим ўзингга шукр, деб бор овозим билан қичқириб юбордим.
Ўғлим хайрон бўлиб мендан сўради:
- Онажон, қандай қилиб кўраяпсиз? Ахир кўзларингиз бу неъматдан ожиз эдику!?
Мен унга:
- Мен Каъбани кўраяпман. У шундоққина, мана рўпарамда турибди. Сени ҳам кўраяпман. Атрофимда йиғилганларни ҳам кўраяпман ўғлим, деб айтдим.
Ўғлим Аллоҳнинг мўъжизасидан хайратда қолиб, бор овози билан "Аллоҳу акбар", деб қичқирди.
Атрофимизга бир зумда хожилар, зобитлар, хабарчилар ҳам йиғилиб олди.
Шундай қилиб йиғилганларнинг барчаси Тунислик хожи Фотима онанинг ҳаётий қиссасидан хабардор бўлдилар. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, Аллоҳнинг Карами Фотима она билан бардавом бўлиб қолди.
Бандаси чин дилдан Ал-Маннон ва Карим Зотдан сўраб турганида қандай қилиб Меҳрибон Зот Роббимиз ато этмасин.
Буюк Роббимиз турганида нега бандасидан умид қиламиз?
Ҳаётдаги бор мақсадинг Аллоҳнинг розилиги бўлса нақадар гўзалдир!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9