@
Тýхта инсон ортингга кара.
Сен сабаб не кýнгилда яра.
Гунохларни орттириб сара.
Нима дейсан Оллох олдида?
Ёлгон билан ёглаб тилингни.
Зулматларга сотсанг дилингни.
Аркон билма килдек килингни.
Нима дейсан Оллох олдида?
Ота-Онанг йýкламай хаёт.
Улса килсанг галаён,фарёд.
Рух танангни этганда озод.
Нима дейсан Оллох олдида?
Нафс амридан бýлолмай халос.
Жигарларла талашсанг мерос.
Яшаб ýтсанг шундай хайвон хос.
Нима дейсан Оллох олдида?
Халолингдан кетиб кýп нари.
Юраверсанг хиёнат сари.
Ёш борибми,ё бориб кари.
Нима дейсан Оллох олдида?
Фарзандингга бýлмайин ибрат.
Кезсанг дунё,изласанг шухрат.
Юриб сархуш,килмай ибодат.
Нима дейсан Оллох олдида?
Хар сýзингдан илон ташлаб пýст.
Бутинг бýлса кимларгадир кýст.
Кабринг боши келмаса бир дýст.
Нима дейсан Оллох олдида?
Халол харом чайнайвериб тиш.
Гийбат килсанг,кимгадир ташвиш.
Килиб шунча бýлар,бýлмас иш.
Нима дейсан Оллох олдида?
Хар сояга сýкавериб бош.
Бýлиб кетсанг айёр, багритош.
Бил гунохни ювмайди кýз ёш.
Нима дейсан Оллох олдида?
Оллох номин килмай бир зикр.
Шайтон билан бýлсанг хамфикр.
Жон омонат,билмайин шукр.
Нима дейсан Оллох олдида?
Гулом Нормат ураверма бонг.
Энди ухла отиб колди тонг.
Дил музласа,занглаб колса онг.
Нима деймиз Оллох олдида?
Тýхта инсон ортингга кара...
Шахсий ижод.ГУЛОМЖОН НОРМАТ.23*02*2016-й
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев