ёлғиз қизи бор эди.
Тухфа эди тақдирдан,
кампирдан ёдгор эди.
Қиз "эртага эгаси
олиб кетар кўчдай" гап.
Юрт кезарди чол бу кун,
кенжага келин излаб.
Қариганда тўрт томон
зир чопиш қийин экан.
Ўғлинг қайсар бўлса гох,
қиз топиш қийин экан.
Кампир тирик бўлганда,
камаярди захмати,
Тили ширин, гапга хўб
чечан эди рахматли.
Тўй бир кунлиқ пул нима,
азизмиди жонидан,
Мўмин озроқ пул олди,
эски қадрдонидан.
Бека бўлди товусдай,
кенжа ўғил қаллиғи.
Келин эмас, Худонинг
берган олтин балиғи.
Бир кечанинг изохи
ярми қувонч, ярми ғам.
Эх, қанийди, шу кунни
кўрганда кампири хам.
Хаёт хар ўйинига
ўзи топар таърифин:
Оғзи ошга етганда,
бурни қонар ғарибнинг.
Тўй ўтди~ю тўшакка
ётиб қолди Мўмин чол.
Жуда оғир хасратга
ботиб қолди Мўмин чол.
.
Ажал остона узра
турар экан сузилиб,
Ёлғиз қизи қисматин
ўйларди у эзилиб.
Жон дегани омонат
Одам Ато ўғлига-
Мўмин ўлди. Тумонат
эл йиғилди ховлига.
Мархум қандай зот эди?
Удумда бор бу савол.
Халол эди, дедилар,
халол эди Мўмин чол.
Эл чайқалиб елкага
тобутни ортган они,
Озроққина қарзини
эслатди қадрдони.
Муслимга омонатдан
улуғ фарзи адо йўқ,
Халойиқ лол, бу не хол
уч ўғилдан садо йўқ.
Уч пахлавон уч пари
пайкарга қул эдилар,
Отамнинг бундай дўстин
танимаймиз,~дедилар.
Қиз~ку "эрта эгаси,
олиб кетар кўчдай" гап,
Аммо бу кун даврага
отилди у қон йиғлаб.
Айтинг, деди, бас қилсин
акаларим арзини.
Бўй етган кун тўлайман
мен отамнинг қарзини.
Раво топса у кимни,
бош қуяман кўксига.
Қарз ўрнига қалиним,
тегсин отам дўстига..!
Халойиқ лол. Бу не хол,
бу не савдо, ёронлар.
Отасидан олдинроқ
ўлар бўлди ўғлонлар.!
Ривоятмас айтганим,
хикмат бўлмас ёлғонда.
Бу воқеа рўй берди
шу кунда, шу замонда.
Қарздан кечиб кетса хам,
ота дўсти хайратда,
Уч ўғилни қишлоқдан
хайдадилар, албатта.
Қиз~чи, дерсиз, қиз хаёт,
яшар ота маконда,
Чунки унга муносиб йигит
йўқ бу жахонда.!
Қиз фарзанди суймедиган адажонларимизга бу ривоят шояд урнак бола олса.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев