Мусулмон асло ўз тижоратини ризқ берувчи,
неъмат берувчи деб ўйлаб қолмаслиги керак. У
«Аласту» аҳди, яъни «Ризқ берувчи ҳам,
Парвардигор ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодир» деган
ақийдада бўлиши лозим. «Аласту аҳди» – бу Аллоҳ таоло руҳлар оламида
барча Одам фарзандига қарата: «Аласту би
Роббикум?» («Мен сизларнинг
Парвардигорингиз, ризқингизни берувчингиз
эмасманми?») деганида, улар «Бала» («Сенгина
Парвардигоримиз, ризқимизни берувчимизсан») , деганларидир. Бандага бериладиган неъмат унинг бу
неъматларга ҳақли, лойиқ бўлгани учун эмас.
Балки банданинг тижорат йўлини тутиши ризқ
борасида бир сабабчи, холос. Бериш ёки
бермаслик эса Аллоҳ таолога ҳаволадир.
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг акалари Закий
Кайфи ўзининг бошидан ўтказган бир воқеани
ҳикоя қилиб беради: «Менинг китоб дўконим бор эди. Бир куни
қаттиқ жала қуйди. Бу ҳавода дўконга
борсаммикин, бормасаммикин, бунақа
шароитда одамлар кўчага чиқмайди, савдо ҳам
бўлмаса керак, деб ўйлаб қолдим. Кейин бирдан
хаёлимга «Банданинг вазифаси ризқ омилларини ушлаш, бериш-бермаслик эса
Аллоҳнинг ишидир», деган фикр келди. «Ризқ
талабида дўконни очиб туриш менинг ишим,
одамлар келиб, савдонинг юришиши эса
Аллоҳнинг ихтиёридаги нарсадир», деб дўконга
кетдим. Бориб, дўкон эшикларини очиб, пештахталарни осиб қўйиб, ўзим Қуръон
тиловатига киришдим. Бир оз вақт ўтиб,
одамлар аста-секин савдо қилиш илинжида
дўконга кира бошладилар. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ўша куни ҳам бошқа
кундаги савдолардан қолишмайдиган савдо
бўлди, фойда ҳам анчагина тушди» (Ислоҳи
хутубот). Дарҳақиқат, тижорат бу ризқ сабабларидан бир
сабаб холос, бергувчи эса Аллоҳдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев