Кўнгил шоддан тоғдек кўтарилганда,
Шаббодалар кезар совуқ баданда.
Ғам чўлига ботган эй, азиз банда,...
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?
Биласиз, кўзларда нечта зарра бор,
Сиз билганни, малак билмоғи душвор.
Айтиб берсангиз ҳам кимнинг ичи тор
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?
Сиздан нима қолди, эга чиқмаган?
Нуҳнинг ўғли сувдан нега чиқмаган?
Улкан тўфонда ҳам кема чўкмаган,
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?
Озроқ баланд чиқсак, қорли Арктика,
Чўлга ёмғир тушмас, балки энг чекка.
Ҳулу қуруққа ҳам баробар эга
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?
Ҳамма ҳам ўтади тақдир азал бу,
Ҳақни севганларга қандай гўзал бу!
Набий, олим ўтар, абадий мангу
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?
Моҳир алам билан асло ёзмайди,
Сўзи сокин ҳаётингиз бузмайди.
Ҳали охирги кун келиб қолсайди,
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?
6-10 март 2015 йил
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев