_________☝______________
Орзу-ҳавас барчамизда бор,
Инсоф сари барака бисёр.
Баъзан келиб қолар дўппи тор,
Қизи борнинг қарзи бормикан?
Мебел бўсин фалон жойники!
Ахир бу тўй фалон бойники.
Бирдай бўлсин шоҳ-гадойники,
Қизи борнинг қарзи бормикан?
Ажралишлар бўлганда эссиз,
Томошани зўрин кўринг сиз.
Куёв тўра қолар кийимсиз,
Қизи борнинг қарзи бормикан?
Ташвишлардан тўлар паймона,
Қумғон бўлиб қайнар қайнона.
Ўзбек ўз ишидан ҳайрона,
Қизи борнинг қарзи бормикан?
Тузатилар қачон хатолар?
Кенгашайлик келинг катталар.
Россиядан қайтсин оталар,
Қизи борнинг қарзи бормикан?
Жаннат Оналарни оёги остидадир,аммо дунёни бутун юки эса Оталарни елкаларини устидадир...!
Бахт саодатни ўзингда ҳис қилиб яша!
Бахт саодат мол дунё билан эмас, балки Аллоҳ тақдирга ёзган қисматга рози бўлишдадир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2