Инсон дунё учун амал қилишлиги ширкдан
эканлиги ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ким (фақат) шу
ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини
истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг
ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб
берурмиз...”. (Ҳуд/15-16).
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай дедилар: “Дийнор бандаси
бахтсиз бўлсин. Дирҳам бандаси бахтсиз бўлсин.
Кийим-кечак бандаси бахтсиз бўлсин. Берилса
рози бўлади. Берилмаса ғазаби келади. Бахтсиз
бўлиб, юзтубан йиқилсин. (Ҳатто) тикан кирса уни
суғуриб ташлолмайди. Аллоҳнинг йўлида отининг
тизгинидан тутган бандага шодлик бўлсин. Сочи
тўзғиган, оёқлари чангга беланган. Қўриқчиликка
(тайин қилинса), қўриқчиликда туради. Суғориш-
(сув ташиш)га (тайинланса), суғоришликда
туради. Агар изн сўраса унга изн берилмайди. Ва
агар (бировни ўртасига тушиб) оқласа, оқлови
қабул қилинмайди”. (Бухорий (2480), Муслим
(141) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан
ушбу: “Ким молини ҳимоя қила туриб қатл
этилса, бас, у шаҳиддир” лафз билан ривоят
қилинган ҳадис матнида ушбу жумлалар мавжуд.
“Жомеъул Усул” (2/742)га қаранг).
Бобдаги масалалар:
1) Инсон охират амали билан дунёни ирода
қилишлиги.
2) Ҳуд сурасидаги оят изоҳи.
3) Мусулмон инсонни дийнор, дирҳам ва кийим-
кечак бандаси деб аталиши.
4) Ушбуни, берилса рози бўлиб, берилмаса
ғазабланиши билан изоҳлангани.
5) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
ушбу қовллари: “Бахтсиз бўлиб, юзтубан
йиқилсин”.
6) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу
қовллари: “(Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб
ташлолмайди”.
7) Юқоридаги сифатларга эга бўлган мужоҳитга
олқиш айтилиши.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев