Аллоҳнинг тақдирига сабр қилишлик Аллоҳга
иймон келтиришликдан эканлиги ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ким Аллоҳга иймон
келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга)
ҳидоят қилур”. (Тағобун/11).
Алқама шундай деди: “У (шундай) кишики,
бошига мусибат тушади ва у уни Аллоҳнинг
ҳузуридан деб билади-да, рози бўлиб, таслим
бўлади”.
“Саҳиҳи Муслим”да Абу Ҳурайра (розияллоҳу
анҳу)дан ривоят қилинади, Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Одамларда икки (хислат) борки, ушбулар
улардаги куфрдир: Насл-у насабга таъна етказиш
ва маййитга уввос солиб йиғлашлик”. (Бухорий
(452), Муслим (1599)).
Иккилари Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан
“Марфу” иснод ила ривоят қилди: “Юзига урган,
кийимларини йиртган ва жоҳилият даъвосини
қилган кимса биздан эмас”. (Бухорий (1226),
Муслим (1/99).
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни ирода қилса
унга дунёдаёқ уқубатни тезлаштиради. Ва агар
бандасига ёмонликни ирода қилса то қиёмат куни
жазолагунча жазо беришни тарк этади”.
(Термизий (7/123), Байҳақий “Асмо ва
Сифат” (154), Бағавий “Шарҳ Сунна” (5/245)).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Мукофотнинг улканлиги синов-
(имтиҳоннинг) улкан бўлиши биландир. Албатта
Аллоҳ таоло бирор қавмни яхши кўрса, уларга
синов-(имтиҳон) юборади. Бас, ким рози бўлса
унга (ҳам) розиликдир. Ва ким ғазабланса унга
(ҳам) ғазабдир”. Термизий “Ҳасан” даражасида
деди. (Термизий (7/123), Ибн Можжа (2/1338),
Бағавий “Шарҳ Сунна” (5/245)).
Бобдаги масалалар:
1) Тағобун сурасидаги оят изоҳи.
2) Ушбу (Аллоҳнинг тақдирига сабр қилишлик)
Аллоҳга бўлган иймондандир.
3) Насл-у насабга таъна етказиш.
4) Юзига уриб, кийимларини йиртган ва жоҳилият
даъвосини қилган кимсага қаттиқ ваъид бор
эканлиги.
5) Аллоҳнинг бандасига яхшиликни ирода
қилганлигининг аломати.
6) Аллоҳнинг унга ёмонликни ирода
қилганлигининг аломати.
7) Аллоҳнинг бандасини яхши кўришлигининг
аломати.
8) Ғазабланишнинг ҳаром эканлиги.
9) Синов-(имтиҳон)га рози бўлишликнинг савоби.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев