Мунажжимлик борасида келган (ҳужжатлар)
ҳақидаги боб
Бухорий (роҳимаҳуллоҳ) “Саҳиҳ”да шундай деди:
“Қатода айтдики: “Аллоҳ таоло ушбу юлдузларни
уч нарса учун яратди: самога зийнат бўлсин учун,
шайтонларга отиш учун ва улар воситасида йўл
топиладиган аломатлар бўлсин учун. Бас, кимда-
ким ушбу (юлдуз)лар борасида ана шундан ўзга
нарса (дея) изоҳласа хато қилибди, ўз улушини
чиппакка чиқарибди ва илми етмайдиган нарсани
(гарданига) юклабди”. Сўзи тугади. (Бухорий
(2/420)).
Қатода ой ҳолатларини таълим олишликни кариҳ
кўрарди.
Ибн Уяйна ушбуга рухсат бермади. Ҳарб у
иккисидан ушбуни зикр қилди. Аҳмад ва Исҳоқ
(ой) ҳолатларини таълим олишликка рухсат
берди.
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Уч тоифа жаннатга кирмайди: маст
қилувчи ичимликка муккасидан кетувчи,
қариндошлик алоқаларини узувчи ва сеҳрни
тасдиқловчи”. (Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ўз
“Саҳиҳ”ида ривоят қилди. (Аҳмад (4/339), Ибн
Ҳиббон (1380-1381), Абу Яъло, Табароний “Ал-
Мажмаъ” (5/74)).
Бобдаги масалалар:
1) Юлдузларни яратилишлигидаги ҳикмат.
2) Ушбу (ҳикматлардан) ўзга нарсаларни даъво
қилган кимсага раддия.
3) Ой ҳолатларини таълим олишликдаги ихтилоф
ёдга олинишлиги.
4) Сеҳрдан бўлган бирор нарсани бўлса-да
тасдиқ этган кимсага ваъид-(қўрқитув) бор
эканлиги. Гарчи уни ботил эканлигини билса-да.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев