Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар
ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Огоҳ бўлсинларки,
албатта уларнинг ризқу насибалари фақат
Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин уларнинг кўплари
(буни) билмайдилар”. (Аъроф/131).
Ва ушбу қовли: “(Элчилар) айтдилар:
«Бадгумонингиз ўзларингиз биландир (яъни
бизлардан эмас, балки ўзларингизнинг
куфрларингиздан бадгумон қилинглар)...”.
(Ясин/19).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Касаллик юқиши йўқ. Шумланишлик-
(бадгумон қилишлик) йўқ. Бойўғли (сабабли
шумланишлик) йўқ. Ва Сафар ойи (кириши билан
шумланишлик) йўқ”. Иккилари ривоят қилди.
(Бухорий (4/47), Муслим (4/1743)).
Муслим (ушбуни) зиёда қилди: “Юлдузлар (билан
шумланишлик) йўқ. Ва ажина-(турли тусга
кирадиган шайтонлардан шумланишлик) йўқдир”.
(Муслим (4/1743)).
Иккилари Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят
қилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай дедилар: “Касаллик юқиши йўқ.
Шумланишлик-(бадгумон қилишлик) йўқ. Менга
некбинлик манзур келади”. Улар: “Некбинлик
нима у?”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам): “Хуш-(ёқимли) сўздир”, дедилар".
(Бухорий (4/46), Муслим (4/1745-1746)).
Абу Довуд саҳиҳ санад ила Уқба ибн Омирдан
ривоят қилди. У айтдики: “Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ҳузурларида
шумланишлик-(бадгумонлик) ёдга олинди.
Шунда: “Энг яхшиси некбинликдир. Мусулмонни
(қасд қилган ишидан ортга) қайтармайди. Агар
сизлардан бирингиз ёмон кўрган нарсасини кўрса
шундай деб айтсин: Аллоҳим, яхшиликларни
фақатгина Сен ато этасан. Ёмонликларни
фақатгина Сен даф этасан. Куч-қувватнинг бари
фақатгина Сендадир”. , дедилар". (“Аллоҳумма, ла
яътий бил ҳасанаати илла анта. Ва ла ядфаъус
саййиаати илла анта. Ва ла ҳавла ва ла қуввата
илла бика”). (Абу Довуд (4/235), Насоий (294),
Байҳақий (8/139)).
Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод
ила ривоят қилинади: “Шумланишлик
ширкдандир, шумланишлик ширкдандир.
Бирортамиз... (шумланишликдан омонда
эмасмиз). Бироқ Аллоҳ таоло уни таваккул билан
кетказади”. Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Термизий саҳиҳ санади ва охир(ги жумла)ни Ибн
Масуднинг сўзи деди. (Термизий (5/337), “Ат-
Тарғиб” (4/64), Ибнул Қоййим “Мифтаҳ Дарус
Саъадаҳ” (2/234), “Фатҳул Борий” (10/213)).
Аҳмад (Абдуллоҳ) ибн Амр (розияллоҳу
анҳумо)дан ривоят қилди: “Кимники
шумланишлик ўз ҳожатидан-(мақсадидан ортга)
қайтарса, батаҳқиқ, ширк келтирибди”. Улар:
“Ушбунинг каффороти нима”, дедилар. У киши
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бундай деб
айтишларингиз: Аллоҳим, яхшиликни бари Сени
Қўлингдадир. Шумланишликнинг бари Сени
ҳузурингдандир. Ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ
йўқдир”, дедилар”. (“Аллоҳумма, ла хойро илла
хойрук. Ва ла тойро илла тойрук. Ва ла илаҳа
ғойрук”). (Аҳмад “Муснад” (2/220), Ибн Ваҳб
“Жомиъ” (110), Табароний “Мажмаъ” (5/105)).
У киши (Аҳмад) Фазл ибн Аббосдан ривоят
қилди: “Шумланишлик – сени (бирор иш
қилишингга) ундаган ёки (бирор мақсадингдан
ортга) қайтарган нарсадир”. (Аҳмад (1/213)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳ таолонинг ушбу икки қовли борасида
огоҳ бўлишлик: “Огоҳ бўлсинларки, албатта
уларнинг ризқу насибалари фақат Аллоҳнинг
ҳузуридадир”. (Аъроф/131). “Бадгумонингиз
ўзларингиз биландир (яъни бизлардан эмас,
балки ўзларингизнинг куфрларингиздан бадгумон
қилинглар)...”. (Ясин/19).
2) Касаллик юқиши инкор қилингани.
3) Шумланишлик инкор қилингани.
4) Бойўғли (сабабли шумланишлик) инкор
қилингани.
5) Сафар (ойи кириши билан шумланишлик)
инкор қилингани.
6) Некбинлик ушбу турдан эмаслиги, балки
мустаҳаб эканлиги.
7) Некбинликнинг изоҳи.
8) Қалбингизда кечадиган шумланишлик-
(бадгумонлик)ни, ҳолбуки сиз уни ёмон кўрасиз,
Аллоҳ таоло уни таваккул сабабли кетказади.
9) Ўзида ушбу (шумланишлик)ни туйган киши
нима деб айтишлигининг зикри.
10) Шумланишлик ширкдан эканлигини очиқ баён
қилишлик.
11) Мазамматланган шумланишликнинг изоҳи.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев