Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулувга
кетишлик, уни (натижада) Аллоҳдан ўзга ибодат
қилинадиган бутга айлантириб қўйишлиги
борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Молик “Муватто”да Росулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят
қилди: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган
бут-(санам) қилмагин. Пайғамбарларининг
қабрларини саждагоҳ қилиб олган қавмларга
Аллоҳ қаттиқ ғазаб қилди”. (Молик
“Муватто” (1/172), Ибн Саъд “Тобақот” (2/240)
Ато ибн Ясордан “Мурсал” иснод ила,
Абдурраззоқ (1/106), Ибн Абу Шайба (3/345)
Зайд ибн Асламдан “Мурсал” иснод ила ривоят
қилди. Аҳмад (2/246) тўла иснод ила, Ҳумайдий
1025-рақам остида, Абу Наъим “Ҳиля” (6/283),
(7/317)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилди. Баззор ва Ибн Абдулбар “Танвир
ал-Ҳавалик” (1/186) ва “Шарҳ Аз-
Зарқоний” (1/351)да саҳиҳ деб билдилар).
Ибн Жарир ўзининг санади ила Суфёндан, у эса
Мужоҳиддан (ривоят қилди): “(Эй мушриклар,
ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) —
«Лот», «Уззо», ва...” (Нажм/19) (ояти борасида)
шундай деди: “У (Лот) уларга талқон қилиб
берадиган бир киши эди. Вафот этгач қабри
тепасида жамланиб-(эътикоф ўтириб) олдилар”.
Абул Жавза Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан
қилган ривоятида ҳам шундай деди: “У ҳожиларга
талқон тайёрлаб берарди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қабрларни зиёрат қиладиган аёлларни ҳамда
уларни саждагоҳ қилиб, (уларга) чироқ-(шаъм,
олов) ёқадиганларни лаънатладилар”. Аҳли сунан
ривояти. (Тоялисий 2733-рақам остида, Аҳмад
(1/229-287-324-337), Ибн Абу Шайба (3/344), Абу
Довуд (3/558), Насоий (4/95), Термизий 320-
рақам остида ривоят қилиб: “Ҳасан”
даражасидаги ҳадис деди, Ибн Можжа 1575-
рақам остида, Ибн Ҳиббон 788-рақам остида,
Табароний “Кабир” (12725), Ҳоким (1/374) ва
Байҳақий (4/278)).
Бобдаги масалалар:
1) Бут – санам, қабр ва бошқа нарсаларни ҳам ўз
ичига олиши.
2) Ибодатнинг изоҳи.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам юз
беришлиги хавфли бўлган нарсадангина паноҳ
сўрайдилар.
4) Ушбу (Аллоҳнинг ғазаби) пайғамбарларнинг
қабрларини саждагоҳ қилиб олишга боғлиқ экани.
5) Аллоҳнинг ғазаби нақадар қаттиқ-(шиддатли)
эканининг зикри.
6) Энг муҳим масала шуки, бутларнинг энг
катталаридан бўлган Лотга қай йўсинда ибодат
қилина бошлаганлигини билмоқлик.
7) Лот солиҳ кишининг қабри эканини билмоқлик.
8) Лот ушбу қабр соҳибининг исми экани ва ушбу
атаманинг маъносини ёдга олишлик.
9) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қабрларни зиёрат қиладиган аёлларга лаънат
айтишлари.
10) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қабрларга чироқ(, шаъм ва олов) ёқадиганларга
лаънат айтишлари.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев