Предыдущая публикация
~ Аллох сендан битта ўтинчим,
Ёмонлардан адаштир мени.
. .. ~ Йўқолмасин тунларда тинчим,
Яхшиларга ёндаштир мени.
.... ~ Бўри бўлиб тиш қайрар ғаним,
Чаён чаққан каби бу таним.
.... ~ Нурга тўлсин борган масканим,
Яхшиларга ёндаштир мени.
.... ~ Улфат бўлмас булбул билан зоғ,
Сингиб кетмас ер қаърига тоғ.
.... ~ Аччиқ ёшга тўлмасин қароғ,
Яхшиларга ёндаштир мени.
.... ~ Зада бўлдим сохта дўстлардан,
Кўп панд едим сузук кўзлардан.
.... ~ Йироқ айлаб қалби музлардан,
Яхшиларга ёндаштир мени.
.... ~ Фарзандларим камолин кўрай,
Қариликнинг гаштини сурай.
.... ~ Мен уларни жонимда ўрай,
Яхшиларга ёндаштир мени.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев