Биласизми, ҳаётда ноҳақликлар жуда кўп бўлар экан. Баъзида емаган сомсамизга пул тўласак, баъзида ноҳақликлар қуршовида нима қилишни билмай қоламиз. Буни омадсизликка йўямиз. Қийналамиз, менга ўхшаганлар эса йиғлайди. Аммо не фойда? Қийналиш ёки йиғлаш билан бирон нима ўзгарармикан. Аксинча ўзимизни қийнаганимиз, вақтимизни эса беҳудага сарфлаганимиз қолаверади.
Шундай ҳам қийин бўлган ҳаётимизни эса янада қийинлаштириб ташлайверамиз. Ҳаёт қизиқ, кўп синовларга бизни рўбаро қилади. Бошимизни эгдиришга ҳаракат қилади. Ана энди енгилай деб турган пайтимизда эса, яна янги имкониятлар эшигининг қулфини қўлимизга тутқазиб қўяди.
Кўп ҳаракат қилдим, ноҳақликлар билан курашишга, ўзимнинг ҳақлигимни исботлашга, аммо барча уринишлар самарасиз эканлигига тушуниб етаяпман. Яқинда бир киши барига шунчаки кўникишни таклиф қилди. Ўйланиб қолдим. Шундай қилсаммикан, йўқми деб…
Аммо бугун енгилсам, эртага яхши бўлишига ким ҳам кафолат берар эди. Ноҳақликларга қарши курашишдан кўра кўникиш осондир. Аммо мен бунақа қила олмаяпман.
Мен учун улкан муаммодек кўринган нарса, бировлар учун кулгили туюлар, балким бир йилдан сўнг ҳозирги гапларимни ўқиб жилмаярман. Аммо айнан ҳозир, шу дақиқада эртага назарга илинмас бўлиб кўринадиган нарсалар мени қийнаяпти….
Нима бўлганда ҳам ёнимда менга ишонадиган, яқин инсонларим бўлганидан жуда мамнунман. Ҳақиқатдан ҳам, инсонга уни қўллаб – қувватлайдиган одамлар жуда муҳим. Биз фақат ёнимиздагилар билан бахлимиз.
Гапимни якунлар эканман, бутун дунё учун ақлли, гўзал, омадли бўлмасангизда, яқинларингиз учун шундай инсон саналсангиз ўзингизни бахтли деб ҳисоблашингиз керак. Қолган барчаси эса унча муҳим бўлмаган нарса. Ҳаёт қийинчиликларига, баралла “Сен, не десанг барчасига хўп ҳаёт”, деб кулиб боқинг.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев