қиладиган дунёдаги биринчи
рақамли спорт тури. Аммо бу унда
нозик ҳилқат эгалари – гўзал
аёлларга ўрин йўқ дегани эмас.
Журналистлар, ҳакамлар, врачлар
ва албатта футболчиларнинг
рафиқалари. Қуйида эътиборингизга
миллионлар ўйини тарихидаги энг
нуфузли аёллар рейтингини тақдим
этамиз.
Кристен Пазик
Ушбу хоним Украина футболининг
яқин ўтмишдаги биринчи рақамли
футболчиси Андрей Шевченконинг
Миландаги фаолиятига катта таъсир
ўтказди, айниқса мунтазам равишда
унинг ташқи кўринишига эътибор
қаратди. Ҳаммаси рисоладигидек
кетаётганида тўсатдан Кристенда
“инглиз жамоатчилиги” қуршовида
бўлиш истаги пайдо бўлди. Шундан
кейин Андрейнинг “Челси”даги қора
кунлари бошланди.
Жозе Моуриньо: “Шевченконинг
мақсади қандай эканлигини унинг
ўзидан сўраш бефойда. Бизнинг уйда
қарорни мен чиқараман. Андрейнинг
вазиятида эса ҳаммаси тамоман
ўзгача – агар унинг хотини овозини
кўтаришни бошласа, ўша заҳоти
Шева қўрқувдан кроватнинг тагига
беркиниб олади”.
Шакира
Бекхэмлар оиласи бутун дунёга
қўшиқчи ва футболчидан иборат
жуфтлик нафақат бахтли, балки
жуда сердаромад бўлиши
мумкинлигини ҳам исботлаб берди.
Бунга ёрқин мисол: “Барселона”
ҳимоячиси Жерар Пике Шакира
билан аҳд-у паймон қилиб, ўз умр
йўлини хонанда билан боғлади ва шу
йўл орқали нуфузини анча ошириб
олди.
Тереза Ривера
Ривера футболга умуман “тиши
ўтмас”лигини ҳеч қачон оммадан сир
тутмаган. 13 фарзанднинг онаси ва
бадавлат оиланинг оддий бекаси
бўлган хоним 1994 йилда
Испаниянинг “Райо Вальекано”
клуби президенти бўлиш таклифини
олади.
Тереза футбол матчи бобида нўноқ
бўлиши мумкин, аммо ишни ташкил
қилиш ва тадбиркорлик бўйича анча
ишбилармон эди. Айнан Риверанинг
раҳбарлик даврида камтарона
Мадрид жамоаси Примеронинг
мунтазам иштирокчисига айланади.
Аммо Ривера дунёдан кўз юмганидан
сўнг “Райо”ни бахт қуши ҳам тарк
этди. Чунки “асаларилар” ўша заҳоти
Сегундага равона бўлишди. Аммо тез
орада клуб мухлислари ташаббус
билан чиқиб, раҳбар хонимнинг
порлоқ хотирасига ҳурмат кўрсатиш
ниятида “Райо”нинг уй аренасини
“Тереза Ривера номидаги стадион”
деб номлайдилар.
Сара Карбонеро
“Реал” ва Испания терма жамоаси
дарвозабони Икер Касильяснинг
рафиқасига майдон четида
микрофон ушлаб турган гўзалнинг
миллий миқёсда обрў-эътибор
қозонган инсон сифатида таъриф
бериш мумкин. Бундан ташқари Сара
“Реал” кийиниш хонасида рўй
берувчи воқеалардан оммани ошкор
қилувчи матбуотнинг жарчиси
ҳамдир.
Хелена Сегер
Златан Ибрагимовичнинг
ўйинларидан энг яхшиси трибунада
ёки телевизор қаршисида завқ
олган маъқул. Акс ҳолда телба швед
сизни қийин вазиятга тушириб
қўйиши мумкин. Унинг ёнида
бўлганингизда сизга доим
бошингизга зарба тегиш хавф солиб
туради. Ана шундай ғалати феъли ва
такаббурлиги билан донг қозонган
Ибрани фақат унинг рафиқаси
Хелена йўлга солиши мумкин.
Эҳтимол ушбу хоним бўлмаганида
форвард футбол майдонида эмас,
балки қамоқхона камерасида
қаҳрамонга айланармиди?
Шон Мэсси
Англия Премьер-лигасидаги биринчи
аёл ҳакам. 2011 йилнинг 22
январида “Ливерпуль” ва
“Вулверхэмптон” жамоалари
ўртасидаги баҳсда ишлаган
лайнсвумен можаро марказида
қолди.
Sky Sports телекомпаниясининг
қизиққон ва тили аччиқ
шархловчилари Энди Грей ва Ричард
Кейс микрафоннинг ёқилганига ҳам
эътибор бермай, Мэсси шахсини
муҳокама қилиб кетишади. Ричард
майдонга тушиб Шонга офсайд нима
эканини тушунтиришни таклиф
қилади. Энди эса ҳамкасбини
қўллаб-қувватлаб: “Менимча, у бу
каби қоидаларни хатто яқинига ҳам
келмаган бўлса керак. Ахир у аёл
киши-да”, дейди.
Мэсси ўша учрашувда ўз вазифасини
аъло даражада бажаради, “билағон”
шархловчилар эса эртасигаёқ ишдан
бўшатилади. Эндиликда аёл
ҳакамлар фаолиятига аввалгидек
паст назарда қараш деярли
йўқолган.
Ева Карнейро
Эҳтимол, “Челси”ни ёмон кўриш
мумкиндир, аммо Евани
ёқтирмасликнинг иложи йўқ. Жаҳон
футболидаги энг асосий гўзаллардан
бири тиббий ёрдамчилар ишида
чинакам инқилоб ясади. Ўзингиз
ўйлаб кўринг, аввал кимдир
майдонга югуриб тушган тиббиёт
ходимларига алоҳида эътибор
қаратганми? Менимча, йўқ.
Ҳамманинг хаёли жароҳат олган
футболчининг ҳолати билан банд
бўлган. Кечирасиз-ку, эндиликда
“аристократлар” иштирокидаги
ўйинлар вақтида фақат
футболчиларнинг навбатдаги
тўқнашувини кутасиз.
Коринн Диакр
Июнда Франция иккинчи лигаси
вакили “Клермон” клуби раҳбарияти
мураббийлик курсисини аёл кишига
ишониб топширишга қарор қилди.
Дастлаб португалиялик Элене
Коштега шартнома таклиф қилиш
варианти мавжуд эди, аммо сўнгги
паллада улар ўз фикрларини
ўзгартирдилар. Шу тариқа Франция
аёллар терма жамоасининг собиқ
сардори Коринн Диакр эркаклар
футболида мураббийлик қилган
биринчи аёлга айланди.
Алена Середова
Чех фотомодели италян футболини
барбод қилмоқда – айнан шундай
сарлавҳаларни 90-йиллар охиридаги
“сариқ” матбуотда учратиш мумкин
эди. Ва улар билан муроса қилиш
мумкин. Ўзингиз хулоса чиқариб
олаверинг. Середова аввалига
туринликлар ёқимтойи Сандро Дель
Пьеронинг оромини ўғирлади. Дель
Пьеро сохта жароҳатларни рўкач
қилиб, машғулотлар ўрнига
маъшуқаси билан сайр қилишни
одат тусига айлантирди. Дель Пьеро
Алёнага турмуш қуришни таклиф
қилди, аммо хоним буни рад этиб,
Филиппо Инзаги билан дўст
тутинади! Айнан шу воқеадан кейин
туринликлар Пиппо-гол билан бир
дастурхон атрофида ўтирмай
қўйишди ва натижада Филиппо
“Ювентус”дан кетишга мажбур
бўлди.
Дунё кўзига тор кўринган Дель
Пьеро сал қолса футбол билан
хайрлашай дейди. Пиппо ҳам
бировнинг бахтсизлиги эвазига
бахтли бўлолгани йўқ. Чунки
Середова тез орада ундан ҳам воз
кечиб, Бобо Виери билан ишқий
муносабатларини йўлга қўяди.
Шуни ҳам эътибордан қочирмаслик
керакки, айни вақтда гап
Буффоннинг собиқ турмуш ўртоғи
ҳақида бормоқда. Биргина савол:
қандай қилиб улар рашкнинг
зўридан бир-бирларини ўлдириб
қўйишмади экан? Ахир тўртовлон
ҳам Италия термасида бирга тўп
сурган, Буффон эса Дель Пьеро
билан узоқ йил “Юве” шарафини
ҳимоя қилган бўлса.
Маҳму
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев