• Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг; • Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг; • Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг; • Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; • Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг; • Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг; • Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг. Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.
    2 комментария
    51 класс
    «Опа » (жигарларим учун) Ҳаётингда ҳаловатинг борми опа, Ишқ боғида булбул сенга ёрми опа, Ёки кўнглинг инжиқланиб торми опа, Қулоқларинг ширин сўзга зорми опа... Боролмайман ойда бир бор уйинга ҳам, Жиянларим соғ омонми, тўқми опа. Аҳволингни сўрашга ҳам яролмадим, Рўзғорингда каму кўстинг йўқми опа... Бўй чўзибди, катта ўғлинг, кўзим тушди, Менга айтар доду арзинг йўқми опа. Қора қозон қайнайдими, кунда икки, Ё бировдан зарра қарзинг йўқми опа... Шўрва емай, ноз қилардинг овқатларни, Ҳозир уйда ҳар ҳафтада ошми опа. Кўзинг ғариб, кичрайибди косалари, Милтираган жажжи юлдуз ёшми опа. Бир гапириб, минг кулардинг уйимизда, Нега энди табассуминг синиқ опа. Жиянлари
    1 комментарий
    22 класса
    Ота-она ўтганидан кейин, фарзандларнинг ўзлари вояга етган, униб-ўсган, болаликнинг хушнуд онлари ўтган қадрдон уйларига боргиси келмай қолар экан. Айниқса қиз фарзанднинг... ...Чунки уйнинг файзи улар билан кетиб қолар экан...😢 Қизгинанинг хонадони, Бунда ўтган хушнуд они, Тинмас эди, хуш забони, Энди тортмас, оёқлари... Кутар эди, онажони, Ўтиб кетди, соябони, Дилда қолди, эҳ, армони, Жавобсиз, оҳ, сўроқлари... Уйда йиғлар болажони, Чала бўлди, бутун жони, Томирида қайнар қони, Очилмас ҳеч қовоқлари... Гулзор эди, ҳамма ёни, Маҳзун энди, дил макони, Кўзда ашки - сиёҳдони... ...Нурсииз, эшик бўёқлари... Энди андуҳларнинг кони, Йўқлаб келмас, қадрдони, Сандиқда йўқ, э воҳ дони, Бир умр
    1 комментарий
    52 класса
    БЎЛГАЙ, БЎЛМАГАЙ Шу номли қўшиққа пародия Тўрт юз мингга битта новвос берарди, Бугун унга уч кило гўшт келади. Дема асло яна арзон бўлади, Кутма гўштлар арзон бўлгай, бўлмагай. Тинмас асло машиналар карвони, Тирбанд кўчаларнинг ҳар бир томони, Ўн йил ўтгач бўлгай бундан ёмони, Тинч юришга имкон бўлгай, бўлмагай. Болакайлар тинмай ўйнар телефон, Ўйнаб тур дер, оналари меҳрибон, Улар бўлар келажакда қай инсон? Баъзилари инсон бўлгай, бўлмагай. Кўпаймоқда элда қўйди-чиқдилар, Сал нарсага эр-хотинлар ажрашар, Бу ахволда етим сони кўпаяр, Ажрашишлар ёмон бўлгай, бўлмагай. Кучаймоқда тинмай бойлик пойгаси, Пул топишни ўйлар ҳар зот боласи, Тузатмоқнинг йўқдир бунинг чораси, Бу мушкуллар осон
    0 комментариев
    23 класса
    КЎРМАГАННИНГ КЎРГАНИ ҚУРСИН Кечагина мири бўлмаган, Янги бойлар купаяверсин, Салом берсанг алик ололмас, Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Уйда ёри йиғлайди ёлгиз, Бойваччанинг пуллари куйсин. Қучоғида кунда бир жанон, Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Отасига насихат қилиб, Ўзларича юрар керилиб. Кетсин топган пулларинг қуриб, Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Келин нолир ҳеч бир ками йўқ, Ёри севар ташвиш ғами йўқ. Қайнонага қилиб турар дўқ, Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Қаранг энди тўқликка шўхлик, Кетаман дер майлига кетсин. Қорни тўйиб кўзи тўймаган, Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Қанча бўлса дейди шунча кам, Асли шундай но шукур одам. Насф ортидан зинода қадам, Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Танима
    0 комментариев
    75 классов
    " Қанча"! Кетсам дунё, қолмас ҳувуллаб, Ёлғондан йиғлар, уч кун ўтгунча, Ўлмасимдан олдин, қабрим ҳозирлаб, Синишим кутиб, турганлар қанча!? Қўллари кўксида, хушомад қилиб, Зўрсан деб, мақтар йиқилгунимча, Сохталик ҳаммаси, ортимдан кулиб, Ғийбатим қилиб, юрганлар қанча!? Бахт қушим, бошимда этганда парвоз, Кибрга берилиб, кетгандим анча, Омадим қўлимдан, кетганда бир оз, Таниб ҳам, танимай ўтганлар қанча!? Қaдирдoн деганим, яқин дўстларим, Ўзига керагин, мендан олгунча, Тан олмай, кетган ҳатто жигарим, Устимдан кулиб, юрганлар қанча! Севаркан гўзаллар, бўлса бойлигин, Чўнтакда пулларинг, тугаб битгунча, Бир парча, қоғозга сотиб ўзларин, Қадрингни пул билан, ўлчаган қа
    1 комментарий
    26 классов
    ДАВЛАТИНГ БОРИДА... #архив Давлатинг борида чопиб келарлар, Қаерда бўлсанг ҳам топиб келарлар, Боринга шукр деб шукр қиларлар, Давлатинг борида дўст-у ёринг кўп, Йиқилган чоғингда биттаси ҳам йўқ. Давлатинг борида баланддир, ҳурмат, Кўпайиб қолади, дўст-у ёр улфат, Гар тушса, бошинга бирор бир кулфат, Давлатинг борида дўст-у ёринг кўп, Йиқилган чоғингда биттаси ҳам йўқ. Давлатинг борида хамма меҳрибон, Ҳаммага бўларсан, яқин, қадрдон, Йиқилсанг йўқламас, хеч қайси инсон, Давлатинг борида дўст-у ёринг кўп, Йиқилган чоғингда биттаси ҳам йўқ. Давлатинг борида гирёна бўлиб, Атрофинг ўрашар, парвона бўлиб, Гар қолсанг, гадо-ю, девона бўлиб, Давлатинг борида дўст-у ёринг кўп,
    2 комментария
    36 классов
    Уйда ўтирмоқни аёлга қўйган, Аммо минг ташвишда қандай ўтирар. Елкада рўзғорнинг юкини ортиб, Қаерда бўлмасин аёл югурар. Тунлар тин бермайди ўй хаёллари, Кундузлар қийнайди кўп саволлари. Ҳеч кимга тушмасин деб малоллари, Қаерда бўлмасин аёл югурар. Тайёрин еб ётган топилади кам, Оиланинг ташвиши дил-бағрида жам. Фарзандин йўлларин ёритган шағам, Қаерда бўлмасин аёл югурар. Ким ширмой нон ёпар харидор учун, Ким эса мардикор бозорда беун. Рўзғорин камини қилай деб бутун, Қаерда бўлмасин аёл югурар. Ҳар ерда баробар тошу тарози, Йироқми, яқинми токи жон урар. Чопади, тинмайди қилади орзу, Қаерда бўлмасин аёл югурар. Нилуфар ёзгани малол келмасин, Бандаси ҳеч қачон ожиз билмасин. Ду
    1 комментарий
    91 класс
    Миннатли май тутган ошналар учун, Эгардан улоққан қашқалар учун, Кўксимизни эзган пошналар учун, Бошқа йиғламаймиз бошқалар учун. Ёқса ёққандир-да қай дам қизғалдоқ, Ҳозир қалбимизда ундан қўпроқ доғ. Кўнгилчан эканмиз қарасак бундоқ, Бошқа йиғламаймиз бошқалар учун. Бири тузоқ қўйса, бири қўяр дом, Бириси эл ичра айласа бадном. Бизга зулм айлаб олсалар ором, Бошқа йиғламаймиз бошқалар учун. Йиқилсак, борми ким, қўлин тутибди, Дард чексак биз учун зардоб ютибди, Қарзимиздан кечиб ким афв этибди? Бошқа йиғламаймиз бошқалар учун. Биз ҳам бечорамас, ў, шуни билинг, Бизни йўқотдингиз, сиз афсус қилинг... Сиз яйранг, сиз яшанг, сиз шодон кулинг, Бошқа йиғламаймиз бошқалар учун. Эй, “аҳли мағ
    0 комментариев
    70 классов
    💦💦💦 БЕШИК ВА ТОБУТ Ёғочдан бу бешик яралган азал, Оналар алласи айтилган ғазал. Она ва боланинг ҳолига қаранг, Бунчалар кўркли у, бунчалар гўзал! Бешикда улғаяр одам боласи, Нафис-у мулойим тоғнинг лоласи. Бўйлари чўзилиб, ўсар гул-лола, Баъзида чинқирар унинг ноласи.‌‌ Ҳаёт давом этар, бола сарвқомат, Юрибди соғ-омон, боши саломат. Касби бор, ишлайди, бордир оила, Яшаши чиройли, унда бор ҳикмат. Кимдир ўз ҳаётин этади барбод, Кўнглининг гулзори бўлмайди обод. Аслида беш кунлик ўтар дунёда, Эркин яшолмайди, бўлолмас озод. Бир зумда сочларни босар оппоқ қор, Юзида ажинлар, қўлда асо бор. Ортида ажал бор, пинҳона келар, Яхши ўлим бергин, қодир Биру Борр. Мана, етиб кел
    2 комментария
    106 классов
Фильтр
579333564552

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
Показать ещё