“Мен сени юракдан суяман”, дейсиз.
Қандай ишонасиз умрга бунча –
“Қариб-қартайсам-да, суяман”, дейсиз.
Азизим, умиднинг фоллари ёлғон,
Замин саҳросида ўлда-жўлдамиз.
Эртамиз бўларми ўзи эртага? –
Ахир, охирги йўл,
Сўнгги йўлдамиз...
Ҳар куни бир марта сўнади Қуёш,
Ғанимат – кўзларнинг кулган қувончи.
Умиднинг кўпини кўрган ҳаётда
Ишонч ҳам алдайди,
У ҳам ёлғончи! ...
Азизим...
Азизим, жон бир ўжар қуш –
Учиб кетиб қолар гоҳо жўрттага.
Магар қошингизда турибман ҳозир
Қаердан топасиз мени эртага?..
Ишонаверманг-да менга бу қадар,
Бисотимда йўқдир вафонинг нақди –
Ўлим келиб қолса мени соғиниб
“Хайр” демоққа ҳам бўлмайди вақтим...
Муаллиф??
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Кунгли йукларга хам кунглимни бердим
Улар билишмади устимдан кулди
Ер ёрилмади уятдан улдим
Барибир кунгил учун улмок эканда
Кунгил учун улмай турмок эканда
Яна кунгилни сизга бермаса
Узок томонларга сурмок эканда.
Кунгиздан бир чимдим беринглар ахир
Мунчалар бемаза булмангиз тахир