Предыдущая публикация
Дийдалари қотган куни,
Юрак оғу тотган куни,
Дўстлар арзон сотган куни,
Аллоҳга бош эгдим фақат.
Шод бўлишди,кулишдилар,
Кулиб бахтга эришдилар,
Мени қўрқоқ билишдилар,
Аллоҳга бош эгдим фақат.
Пойимизга чўк десалар
Бор будингни тўк десалар
Кулиб ҳаққимни урсалар,
Аллоҳга бош эгдим фақат.
Дардимга на дармон истаб,
Жон ичра ҳисбу жон истаб,
Бир омонлик замон истаб,
Аллоҳга бош эгдим фақат.
Йўлда номард чиқса ногоҳ,
Жабр берса,чексам ҳам оҳ,
Фақат сўраб ундан паноҳ,
Аллоҳга бош эгдим фақат.
✍️ Зулфия Раимова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев