эшикни
очинг,
Кўчада қолмайлик аёзли
тунда.
Муҳаббат аразлаб
кетяпти,
шошинг,
Оппоқ бахтни чирмаб
қора
тугунда.
Агар мумкин бўлса
қарши олинг
хуш,
Илитинг музлаган
туйғуларимни.
Муҳаббат хабарин топиб
келганмиш,
Синиб чил- чил бўлган
орзуларимни.
Агар мумкин бўлса
сийланг бол
билан,
Тўяй болдан ширин
сўзларингизга.
Муҳаббат келибди арзи-
ҳол
билан,
Боққали шу хумор
кўзларингизга.
Агар мумкин бўлса
қўйинг
бошингиз
Сизсиз соғинчларда
қотган
бағримга.
Муҳаббат - энг яқин
қариндошингиз
Гувоҳдир садоқат ҳамда
аҳдимга.
Агар мумкин бўлса
кечиринг
мани.
Билмам, нима ҳузур
топдим
фироқдан.
Муҳаббат кўчада
қолмасин
энди,
Меҳмон бўлиб кепти,
ахир,
йироқдан...
Агар мумкин бўлса айлай
қасамёд,
Шоядки қалбингиз
шодликка
тўлса.
Муҳаббат биз билан
қолсин
умрбод,
Агар истасангиз... ва
мумкин
бўлса...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев