«Манчестер Юнайтед» билан
дуранг ўйнади
Англия чемпионатининг 35-
туридан ўрин олган "Арсенал"
ҳамда "Манчестер Юнайтед"
клублари ўртасидаги учрашув
ниҳоясига етди. Унда 1:1
ҳисоби қайд этилиб, дуранг
натижа билан якунланди.
Учрашувда тезкор гол қайд
этилди. 2-дақидаёқ Тео Уолкотт
"МЮ" дарвозасини чиройли
тарзда нишонга олиб,
"тўпчилар"ни олдинга олиб
чиқди. Ушбу голдан сўнг, иккала
томон ҳам ҳужумларга зўр
беришди.
"Арсенал" биринчи бўлимни
ҳисобдаги кичик устунлик
билан танаффусга чиқиб
кетиши мумкин эди. Аммо, ўйин
охирларида лондонликлар
дарвозаси томон пенальти
белгиланди. Уни Робин ван
Перси аниқ амалга ошириб,
"Манчестер Юнайтед"нинг
жавоб тўпини йўллади.
Иккинчи бўлимда ҳам
шиддатли ҳужумлар тинмади.
Айниса, захирадан майдонга
тушган Райан Гиггс, майдон
эгаларидан Санти Касорлаларда
ажойиб имкониятлар содир
этилди. Аммо, дарвозаларга
бошқа гол киритилмади. Қўшиб
берилган 4 дақиқалар ичида ҳам
дарвозалар даҳлсизлиги
сақланиб қолинди.
Мазкур дуранг натижа
"Арсенал"ни тўртинчи ўринга
янада мустаҳкамлади. Энди,
Венгер шогирдларининг
"тақачилар"дан икки очко
ажратиб турибди.
Англия чемпионати, 35-тур
"Арсенал" – "Манчестер
Юнайтед" 1:1
Голлар: 1:0 – 2 Уолкотт, 1:1 –
44, пенальти ван Перси.
"Арсенал": Шченсни, Санья,
Мертесакер, Косьельни, Гиббс,
Артета, Рэмзи (Окслейд-
Чемберлен, 78), Уолкотт,
Касорла, Росицки (Уилшер, 62),
Подольски (Жервиньо, 71).
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа,
Рафаэл (Андерсон, 73), Рио
Фердинанд, Эванс, Эвра, Кэррик,
Жонс, Валенсия, Нани (Гиггз, 83),
Руни (Х. Эрнандес, 88), ван
Перси.
Огоҳлантиришлар: Жонс (17),
Рафаэл (24), ван Перси (28), Дж.
Эванс (30), Уолкотт (33), Санья
(43), Валенсия (65), Окслейд-
Чемберлен (81).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев