Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат.
Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда
фарқ бўлади.
1. Ният қилинади. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги хуфтон намозининг турт ракат
фарзини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади
2. «Аллоҳу акбар», деб Ифтитоҳ такбири айтилади.
3. Қўллар боғланади. Сано дуоси ўқилади.
4. Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура.
5.«Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади.Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» , деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» , дейилади .
6.«Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади .Саждада уч марта «Субҳана роббийааъла»,дейилади. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бир оз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
7. «Аллоҳу акбар» деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам сура укилади.
8.«Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади.Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» , деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» , дейилади .
9. «Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
«Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
10. Ўтириб «Аттаҳиййат» ўқилади.
11. «Аллоҳу акбар» деб яна туриб, Фотиҳа сураси укилади.
12. «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади.Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» , деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» , дейилади .
13. «Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
14. «Аллоҳу акбар» деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси укилади.
15. «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади.Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» , деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» , дейилади .
16. «Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
«Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
17.«Аллоҳу акбар»,деб Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари ўқилади.
18. Салом бериб намоздан чиқилади.
Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом
намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15
1-ракаат : САНО дуоси - ФОТИХА сураси - КАВСАР сураси .
2-ракаат : ФОТИХА сураси - КАФИРУН сураси .
3-ракаат : ФОТИХА сураси - ИХЛОС сураси ..КУНУТ дуоси !