Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган энг арзон кўрпаларни сўради. У 6 та кўрпа олиши, ёнида 100 риёли бор эди. Дўкондор:— Менда, Чинда ишлаб чиқарилганлари бор. Яхши иситади. Унинг донаси 20 риёлдан. Агар 5 та олсангиз 6 чисини текинга бераман, — деди.Фақир киши 6 чисини ҳадиядек олаётганига жуда хурсанд бўлди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ўнглагани учун кўзларидан қувонч ёшлари тўкиларди. У узоқлашиб бўлгандан кейин, воқеа гувоҳи бўлган дўкондорнинг дўсти сўради:— Бу ўша сиз энг яхши, энг қиммат, деб ўтган ҳафта 350 риёлдан менга сотган кўрпалардан эмасми? деди.— Аллоҳга қасам, азиз дўстим, худди ўшандан. Мен сизга унинг устига қўймасдан ўз нархига сотгандим, — деди, савдогар.— Унда нимага бу кишига бу нархда сотдингиз? — деб сўради.— Мен Роббим билан савдолашдим, дўстим. Унинг ризосини истаб, мискин киши ва оиласи, қаттиқ совуқ келиши кутилаётган қишда шунга муҳтож бўлишини билганим учун шундай қилдим. Шояд шу билан Роббим мени жаҳаннам иссиғидан асраса. Агар у кишининг иззат нафсига тегмаса, бекорга бериб юборардим, -деди. Умму Абдуллоҳ таржимасиХулоса ўрнида қуйидаги оятларда келган Аллоҳнинг ваъдалари етарлидир. «Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир. Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.(Бақара: 261,262 оятлар)(«Тафсири Ҳилол»)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев