Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Эй аҳли сунна, Аллоҳ сизларга раҳм қилсин, раҳм-шафқатли бўлингиз! Зеро, сизлар оз сонли одамлардансизлар".
(Лаликоий: 1/57/19)
***
Айюб роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Агар менга аҳли суннадан бўлган бирон кишининг вафоти ҳақида хабар берилса, худди аъзоларимдан бирини йўқотгандай бўламан".
(Лаликоий: 1/60/29; "Ҳилятул авлия": 3/9)
***
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Аҳли сунна билан яхши муомалада бўлингиз, чунки улар ғарибдирлар!"
(Лаликоий: 1/64/49)
***
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Агар сенга бири машриқдаю бошқаси мағрибда бўлган суннат соҳиблари ҳақида хабар етса, бас, уларга салом йўлаб, уларни дуо қилгин! Зеро, аҳли сунна вал жамоа озчиликдир!"
(Лаликоий: 1/64/50)
***
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Мусаддид роҳимаҳуллоҳга юборган охирги хатларида: "Аҳли суннадан нима хато ўтмасин, уларни яхши кўраверинглар! Аллоҳ сизу бизни суннат ва жамоат узра вафот топдирсин! Аллоҳ сизу бизни илмга амал қилувчилардан қилсин! Аллоҳ сизу бизни Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин!", деб ёзган эканлар.
("Тобақотул ҳанабила", 1/34)
***
Имом Молик айтдилар: "Агар киши Ер юзи тўла гуноҳ билан Аллоҳга йўлиқиб, сўнгра Аллоҳга суннат билан (яъни аҳли сунна эътиқодида бўлган ҳолда) йўлиққанида, жаннатда ана ўша энг яхши ҳамроҳлар бўлмиш пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлар эди".
("Заммул калами ва аҳлиҳи", 5/76/77)
***
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Кимки Исломда ва Суннатда вафот этса, барча яхшиликлар узра вафот этибди".
("Сияру аълам ан-нубала", 11/296)
***
Яҳё ибн Жаъфар айтади: "Агар ўз умримдан бериб Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг умрини узайтиришга қодир бўлганимда, шундай қилар эдим. Чунки, менинг ўлимим - бир кишининг ўлими. У зотнинг ўлими эса илмнинг кетишидир".
("Тарихул Бағдод", 2/24)
http://ok.ru/profile/561071753350 pirofilga muroajat kilishni iltimos kilamiz alloh azzava jalla barchalarimizni dinimizda mustahkam kilsin
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1