______________
____Бир киши ҳар кун бозордан 5 дона нон олиб келар, Ҳавонинг авзойига қарамасдан шу одатини канда қилмасди. Уни бу ишини бир киши доим кузатиб турар, ва хаши келарди. Бир куни сабри чидамай нон олиб келаётганни тўхтатиб:
___Оғайни, Ҳар кун бешта нонни нима қиласан, ҳаммасини ейсанми? деб кулди. Нон кўтарган киши тушунтира кетди:
___Биттасини ейман, иккитасини қарзга бераман, иккитасини қайтариб бераман” -деди.
___Ҳеч нарса тушунмадим, тушунтириб гапир -деди ҳалиги киши. Нон кўтарган одам янада соддароқ қилиб тушунтирди:
___Бирини ўзим ейман, бирини қарзга бераман, яъни фарзандларимга, бир кун қарисам улар ҳам қайтаришади, иккитасини ота онамга бераман, яъни улар менга ёшлигимда беришганини қайтарябман! -деди ва табассум билан йўлида давом этди...!___
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев