• Бир киши олимдан суради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан?
• Олим унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан! Бунга ушбу ҳадис далилдир:
"Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат учта амали давом этади:
1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг ҳаққига ДУО ҚИЛАДИГАН СОЛИҲ ФАРЗАНД!"
• Муслим ривояти.
• Аллоҳим! Ота-онам менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек сен ҳам уларга раҳм қил!
• Аллоҳим! Барчаларимизни дунёда солиҳлардан бўлиб яшашимизни, солиҳ ҳолда вафот топишимизни ва охиратда солиҳлар зумрасига восил бўлишимизни насиб айла!
• Омин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев