Олислаб кетгандай суянган тоғим,
Хувиллаб қолгандай қувонган боғим.
Кўп бўлди дилхушдан дилтангроқ чоғим,
Сиз бемор кунлари,азиз Аёлим.
Хар лахза ўтмоқда тенгсиз қадрингиз,
Кўзларим сарфлардан излар қаддингиз.
Олмоққа тайёрман оғриқ,дардингиз,
Халқим хизматгари азиз Аёлим.
Олам оғрир агар,оғриса Аёл,
Аёлсиз дунёни ким қилгай хаёл.
Дийдорингиз кўриш мунча хам малол,
Аёллар сарвари азиз Аёлим.
Аёлин ширин сўз аяган эрлар,
Мени хушомадгуй десалар,дерлар.
Сизга тош отганлар ўз бошин ерлар,
Узилгай қўллари азиз Аёлни.
Дўстим атасамми,десамми сингил,
Банда бўлгани рост мехрингизга дил.
Сухбатингиз қўмсаб соғинар кўнгил,
Дил мулким гавхари азиз Аёлим.
Олам турфа эрур,турфадур олам,
Асло қочиб бўлмас ғийбат иғводан.
Қўл ювгим келади номард дунёдан,
Қорлар кўрган сари,азиз Аёллар.
Биров мартабадан бўлиб умидвор,
Хоки пойингизни ўпмокка тайёр.
Муродга етмаса тикар хатто дор,
Шу бадкор хунари азиз Аёллар.
Ранжиманг баъзи бир иззатталабдан,
Уларни камситган худо матлабдан.
Аёллик муқаддас хар не мансабдан,
Унитинг буларни азиз Аёллар.
Кесакка дош берар мевали дарахт,
Меваси бор экан,шудир олий бахт.
Қисирлар бу бахтни кўролмай карахт,
Қабохат йўллари азиз Аёлим.
Сизга фазилатдир қунт,чидам,сабот,
Эл хизмат буюрса боғламок қанот.
Шу боис Оллохдан тиладим нажот,
Уйқусиз тунлари азиз Аёлим.
Азиз умрингизга ёр булсин ривож,
Хар сузингиз этай бошим узра тож.
Қайтиб малхамларга сезманг эхтиёж,
Соғ омон юринг бахтимга азиз Аёлим.
Хамма кутар гул қилиб мехрин,
Миннатдор қалбларнинг орзуси ширин.
Бир дуо ўрнида ёзилди шеърим,
Қўллаб илхом пари азиз Аёллар.
Хар бир эркак киши аёлидан рози бўлсин.Саломат бўлинглар азиз Аёллар .
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев