кўп касалликларнинг
олдини олиш ва
даволашда ажойиб
воситадир. Қора
седананинг шифобахш хусусиятлари қадимги
замонлардан маълум
бўлиб, Шарқ анъанавий
табобатида ундан
фойдаланиб келинган.
Ҳозирги вақтда ундан муолажа сифатида
фойдаланишнинг нафи
катта эканлиги Яқин
Шарқда ҳам ва Америкада
ҳам ўтказилган илмий
тадқиқотлар натижасида кўп марта ўз исботини
топган. Кўп мутахассислар
қора седана уруғи ва ёғини
амалда истеъмол қилиш
натижаларини ижобий
баҳолаганлар. Қора седана – арабчада
“ҳаббатус сауда” ёки
“ҳаббатул-барака”,
“шаниз”, инглизча “блэк
сюмин”, французча
“ниелле”, русча “чернушка”,форсча “сияҳ
дона”, ҳиндий, урдуда
“калаунжи”, ботаник
номланиши “нигелла
сатива (nigella satlva)” деб
номланади. 1959 йилда, халқаро
университетларда 200
тадқиқот ўтказилиб, қора
седана хусусиятлари
тўғрисидаги
ҳайратланарли хулосалардан иборат
мақола ва докладлар
оммавий ахборот
воситаларида эълон
қилинган. Шундай қилиб,
1400 йил олдин Пайғамбар сав нинг ҳадислари яна
бир марта ўз исботини
топган. 1989 йил Покистон
медицина журналида қора
седананинг ноёб, тенгсиз
хусусиятлари тўғрисида
мақола нашр этилди. 1992
йил Даҳа (Бангладеш) университети медицина
департаментида қора
седананинг антибактериал
хусусиятлари бешта кучли
антибиотик: ампицилин,
тетракцилин, котримокзазол,
гентамицин ва налидикс
кислота билан таққослаб
тадқиқот ўтказилди, қўлга
киритилган натижалар,
шубҳасиз, кишини ҳайратда қолдиради, қора
седана ёғи ўзини кўп
бактериялардан медицина
препаратларига қаттиқ
қаршилик кўрсатадиган
(кўпинча хом гўштда учратилувчи в. холера, е.
коли) бактериялардан ҳам
кучли, устун ва
фаоллигини кўрсатди. 1979 йилда доктор Агарвал
томонидан ўтказилган
тадқиқотлар қора седана
ёғи бола эмизувчи оналар
сутини сезиларли
кўпайишига сабаб бўлишини кўрсатди. Қора седана соч ўсишини
яхшилаб, унинг эрта
оқиришини олдини олади. Қора седана ёғининг (ҚСЁ)
ишлатилиши Қора седана ёғини
истеъмол қилиш услуби
бўйича тавсиялар: - Иммунитетни
мустаҳкамлаш хусусиятига
эга; - Нафас йўллари
касалликлари, йўтал,
шамоллаш ва астмани
даволашда ижобий
натижа беради; - Балғамни кўчириб,
туширади; - Склерозни даволашда
истеъмол қилиш тавсия
этилади; - Организмда пайдо
бўлган ҳар хил шиш ва
ўсимталарнинг
сўрилишига сабаб бўлади; - Буйрак ва сийдик
пуфагидаги тошларни
майдалаш хусусиятларига
эга; - Бавосирда малҳам ва
ичиладиган дори сифатида
фойдали; - Пешоб ҳайдаш
хусусиятига эга; - Эмизувчи оналарда сутни
кўпайтиради; - Қандли диабетда
фойдали; - Бош оғриғини қолдириш
учун истеъмол қилинади; - Қон босимини
пасайтиради; - Гижжа ҳайдаш ва
тушириш хусусиятига эга; - Организмда касаллик
келтириб чиқарадиган
микробларни ўлдиради; - Овозни
тиниқлаштиради; - Малҳам сифатида ёки
сирка қўшиб суртилса,
темиратки ва бошқа тери
касалликларини
даволашда таъсири кучли; - Седана ёғини хушбўй
смола - ладан билан
истеъмол қилинса, куч-
қувватни оширади; - Қулоқ оғриганда
томизилса, оғриқни
қолдириб, эшитиш
қобилиятини кучайтиради. Истеъмол қилиш тартиби Катта ёшли кишиларга:
кунига 1 чой қошиғидан
кунига 2 маҳал, эрталаб ва
кечқурун овқатланишдан
сўнг, ҳар қандай илиқ
ичимлик билан. Болаларга: ярим чой
қошиғида кунига 2 маҳал,
овқатланишдан сўнг, ҳар
қандай илиқ ичимлик
билан. Қўшимча маълумот: Қора седана ёғини
истеъмол қилиш бўйича
тавсия этилган касалликлар Қора седана уруғини
ҳовончада янчилган
ҳолатда асал билан
аралаштириб истеъмол
қилиш мумкин, бу дори
буйраклар ва ўт қопидаги тошларни эритиб
юборишда ёрдам беради: - Седана иш қобилиятини
ва умумий тонусни
оширади. - Гельмант (гижжа
турлари)га қарши курашда
ёрдам беради. - Қайнатилган седана
уруғини ревматизм ва
бошқа шамоллаш
касалликларида компресс
қилишда ёрдам беради. - Лимон соки ва седана
ёғини аралаштириб
истеъмол қилиш балғамни
йўқотишга ёрдам беради. - Седана ёғи теридаги
холга суртилса, унинг
ўсишини секинлаштиради,
шунингдек терини
тозалайди ва фойдали
микроэлементлар билан бойитади. - Седана ёғи илик
ҳужайралари ўсиши ва
янгиланишини
фаоллаштириш-га жуда
катта ёрдам беради. Бу
омил илмий исботланган. Иммун тизи-ми ҳаётий
муҳим ҳужайралари нур
билан ва химиятерапия
услуби би-лан даволашда
седана ёғини ишлатиш
нима учун мумкин эмаслигини кўрсатувчи
сабаблардан биридир, бу
фактни мутахассислар
иммун тизимини босиш
йўли билан онкологик
касалликларни даволаш жара-ёнида расман
тасдиқладилар. Шунинг
билан бир қаторда бу ёғ
онколо-гик касалликнинг
олдини олишда яхши
восита эканлигини тасдиқловчи фактлар
мавжуд. - Қондаги қанд моддасини
камайтиради, шу йўл
билан диабетдек хавфли
касалликка чалинишнинг
олдини олади. - Онкологик
касалликларни даволаш
учун ҚСЁни бир бош
кичкина пиёз
аралаштириб истеъмол
қилиш тавсия этилади. Муолажа бир ойдан кам
бўлмаган муддат давом
эттирилиши зарур. - Томоқ ракида, кунига ҚСЁ
истеъмол қилиш тавсия
этилади. - Ич кетиш (диарея)да
истеъмол қилиш бу
касалликдан фориғ
қилади. - Лимфатўқималар – инсон
иммун тизимининг бир
бўлаги, ҚСЁ истеъмол
қилиш уларни
камайишига ёрдам беради,
чунки қондаги микроблар камайишига сабаб бўлади. - Соч тўкилиши олдини
олади, (ФОЛЛИКУЛ) соч
илдизларини
мустаҳкамлайди. Араб
мамлакатларида ҚСЁ
қўшилган шампунлар оммавий харидоргирдир. - Юз нерви фалажида
хроник тусдаги бош
оғриғида қуйидаги
рецептдан
фойдаланилади: седана
уруғларига тун давомида уксус шимдирилади, сўнг
бу уруғларни янчиб,
ҳидланади. - ҚСЁ томирларнинг
бекилиб, тўсилиб
қолишига қарши курашда
машҳур синалган
воситадир. - Асал билан
аралаштирилган ҚСЁ
сийдик йўлларидаги тош
касаллиги ва
буйраклардаги , сийдик
қопидаги тошларга қарши курашда тажрибадан ўтган
машҳур воситадир. - Седанадан қилинган
компресс қиздирувчи
таъсирга эга, шунингдек
асаб системасини
тинчлантирувчи
воситадир. - ҚСЁ юрак-қон томир
касалликларини
даволашда сезиларли
таъсир қилади. - Эмизувчи оналарда сут
ишлаб чиқаришни
кўпайтиради. - ҚСЁ – тери ҳолатини
яхшиловчи ажойиб
восита, хавфли ўсмалар
йўқотувчи ажойиб
доридир. - Нафас йўли
касалликлари, йўтал,
шамоллаш каби вирусли
касалликлар, бурун
бўшлиғи касалликларини
даволовчи фаол воситадир. Шундай қилиб биз ҚСЁ
юзлаб йиллар давомида
ҳамма касалликларга
қарши курашда синаб
кўрилган, тажрибада
кўрилган восита эканлигини кўряпмиз.
Касалликларнинг олдини
олиш учун ҳар куни бир
чой қошиғидан озроқ
миқдорда истеъмол қилиб
туриш тавсия этилади. Айниқса, кузги-қишки
мавсумда ҳар йилги
оммавий вирус
касалликларининг олдини
ажойиб ва осон йўл билан
олиш учун уни истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпинча кишилар
даволаниш учун седанани
ўзини истеъмол қилиш
керакми ёки унинг ёғи
афзалроқми, деб сўрашади.
Унинг ёғи ҳозирги вақтда икки хил седанадан
олинади, Саудия ва
Эфиопия седанаси. Унинг
иккала тури бир хил
фойдали. Ёғида эса
замонавий шаклда оғзи маҳкам беркитилган шиша
идишга солинган, седана
уруғларининг ҳамма
фойдали хусусият-лари
сақлангандир. ҚСЁнинг ҳақиқий ва
тозасини танлаш энг
асосий иш. Баъзи ноинсоф
сотувчилар қулай ва нопок
даромад кетидан қувиб,
ҚСЁга арзон пахта ёки писта ёғини қўшиб сотиш
ҳоллари учраб туради.
Шунинг учун уни сотиб
олишда ишончли
сотувчидан олишга,
қўлбола тарзда эмас, фабрикада
тайёрланганига,
упаковкасига ва энг
муҳими совуқ
(қиздирилмасдан) ҳолда
сиқиб олинганлигига эътибор бериш зарур.
Фақат шундай ҳолатдагина
ҚСЁ барча фойдали
хусусиятларини сақлаб
қолганига ишонч ҳосил
қилиш мумкин. Қадим замонлардан
мусулмон мамлакатларида
қора седана ва унинг ёғи
муолажа сифатида
истеъмол қилиниб келган.
Замонавий медицина ҚСЁнинг шифобахшлиги ва
дардларни даволашда
фаол восита эканли-гини
исботлаган. ҚСЁ таркибида юздан ортиқ
шифобахш моддалар
мавжуд. Бу моддалар ёғ
кислоталари, кальций,
фосфор, темир, мис, цинк
каби фойдали микроэлементлардан
иборат. Кўп йиллардан бери
олимлар қора седананинг
инсон саломатлигига
таъсир этадиган
фойдасини ўрганишган.
Натижада қора седана уруғ-лари кўп минераллар,
витаминлар ва ўсимлик
табиий протеинларидан
иборатлигини илмий йўл
билан аниқлашган. Бундан
ташқари бу уруғ-ларда инсон териси ва сочлари
учун муҳим бўлган ёғлик,
эримайдиган кислоталар
бор. Улар организмнинг
муҳим ҳаётий
функцияларига таъсир қиладилар ва зарурий
гормонларни ишлаб
чиқишга ижобий таъсир
кўрсатадилар. Бундан
ташқари қора седанада
(ҳаббатул-барака арабча.) nigellone деб аталадиган А
ва В витаминлардан иборат
антиоксидентант кристал
моддага бой. Nigellone
организмда касаллик
келтириб чиқарувчи флорадан ҳимоялашда
бош роль ўйновчи
глотасионга эга бўлган бўш
радикалларга қарши
курашувчи воситалардан
биридир. Илмий кашфиётлар халқаро
ташкилоти мисрлик
доктор Усома Қиндил
докладини эълон қилди,
унда заиф иммунитетли
кишилар билан ўтказилган тиббий
эксперимент ҳақида сўз
боради. Уларга кунига 2 г
дан седана берилган, 55 %
тажриба
иштирокчиларида иммунитет кўтарилгани
кузатилган. Замонавий тадқиқотлар
қора седананинг инсон
организмида бронхиал
йўлларни кенгайтириши,
микробларни ўлдириши,
қон босимини меъёрида ушлаб туриши, меъёрда
сафро ажратишни
таъминлашини аниқлаган. Қора седана саратон
касалликларига қарши
курашиш хусусиятига эга
эканлиги аниқланган. Уни касалликдан фориғ
бўлиш ниятида истеъмол
қилиш меъёри ва муддати
бўйича ҳеч қандай чеклаш
йўқ. Лекин АҚШда
ўтказилган тадқиқотлар уни кунига 1 г дан 2 маҳал
истеъмол қилинса, иммун
системасини
фаоллаштирувчи
шифобахш модда
эканлиги исбот-ланган. ҚСЁни мунтазам истеъмол
қилиб туриш умумий
даволаниш жараёнига
ёрдам беради, инсон
организми инфекцияларга
қарши фаолроқ курашади, саломатликни
мустаҳкамлайди. Қора
седана иммун системаси
заифлашган ҳамма
кишиларга тавсия
этилади. Бу инсон танасини
ривожлантирувчи, муҳим
ва бой шифобахш
моддалардан таркиб
топган ўсимлик
маҳсулотларидан бўлиб, айниқса боланинг ўсиши
учун муҳим ва
фойдалидир, чунки
седанада бола организми
ва хусусан миясининг ўсиш
жараёнларида катта роль ўйновчи аргон кислотаси
мавжуд. Тадқиқотчилар қора
седана қон босимини
пасайтирари, томирлардаги
тиқилмалар пайдо
бўлишининг олдини
олади, холестирин миқдорини сезиларли
пасайтиради деган
хулосага келишган. Огоҳлантириш Ҳомиладор аёлларга ва
аъзолари (жигар,
буйраклар, юрак)
трансплантация қилинган
кишиларга қора седана ва
седана ёғи истеъмол қилиш ман қилинади, уни
истеъмол қилинганда
организм иммунитети
кўтарилади, бу эса
жарроҳлик йўли билан
қўйилган ўзга аъзоларнинг бегоналашувига олиб
келиши мумкин. Қора седана ва унинг ёғини
мутахассиснинг
маслаҳатисиз истеъмол
қилиш ёмон оқибатларга
олиб келиши мумкин. Ҳар қандай седана ҳам
ҳақиқий эмас. Седананинг
заҳарли навлари ҳам
ўсади. Кўп асрлар давомида қора
седана уруғи (порошоги) ва
ёғини бутун дунёда,
айниқса, Осиё, Африка,
хусусан, Яқин Шарқ да
миллионлаб кишилар кенг истеъмол қилиб келишган.
Ажойиб хушбўйлиги
билан ажралиб турувчи
ўсимлик уруғи қора седана
халқ табобатида ошқозон,
юрак, кўз, нафас олиш йўллари, астма, бронхит,
жигар ва буйраклар
дисфункцияси, бош ва тиш
оғриқлари, шамоллаш,
кўнгил айниш, қусиш каби
кўпгина касалликларга қарши ажойиб шифобахш
доривор сифатида бежиз
ишлатиб келинмаган.
Бунинг устига, айнан қора
седана инсон соғлигини
тиклаш ва иммун тизимини мустаҳкамлаш, куч-
қувватини кўтаришда
мисли йўқ шифобахш
воситадир. Шунингдек,
қора седанани асаб
системаси, ошқозон-ичак яралари, гижжа
касалликлари, меъёрдан
чиққан ҳайз ҳолатлари ва
ҳатто саратон
касалликларини
даволашда ҳам қўлланилган. Организмни умумий
мустаҳкамлаш учун
овқатдан кейин одатдаги
бир кунлик (суткалик)
меъёр бўлган 1 чой
қошиғида истеъмол қилиш яхши натижа
беради, бундан кўп
меъёрда истеъмол қилиш
ярамайди. ҚСЁ ёрдамида
касалликларни даволаш
рецептлари Астма ва йўтал – кўкракка
зайтун ёғи
аралаштирилган ҚСЁ (5 га
1 нисбат билан) суртиш.
ҚСЁ буғи билан нафас
олиш, шунингдек, чорак чой қошиғидаги ҚСЁни тил
тагида тутиб туриш тавсия
этилади.Диарея (ичи
кетар3. Бош оғриғи Рецепт 1: 1) янчилган қора седана
-1 ош қошиғи 2) янчилган арпабодиён
– 1 ош қошиғи (anise seed) 3) янчилган чиннитул – 1
ош қошиғи (cloves) Овқатдан олдин 1 чой
қошиғида истеъмол
қилинади. Оғизда
аралашмани ютиб юбориш
енгил бўлгунигача ушлаб
туриш лозим. Сув билан ичилмасин! Рецепт 2: Ярим чой қошиғида кунига
2-3 маҳал ҚСЁни истеъмол
қилиш. 4. Ревматизм ва мушаклар
оғриқлари: озгина қора
седана ёғини зайтун ёғига
аралаштириб, касал жойга
жадал суртиш. Шунингдек,
ухлаш олдидан асал билан қора седана аралаштириб
қайнатилган қайнатма
ичинг. 5. Тери касалликлари Рецепт 1: Ярим чой қошиғида қора
седанадан кунига 2-3
маҳал ичиш. Рецепт 2: Ярим чой қошиқ
қора седанани 1 ош
қошиғидаги зайтун ёғи
билан аралаштириш.
Аралашмани юзга суртиб 1
соат кутиш. Кейин совунлаб ювиб ташлаш. 6. Бош айланиши: чойга
бироз ҚСЁ қўшиб ичиш.
Шунингдек седана ёғини
яноқ остларига ва
бўйиннинг орқа
томонларига суртиш. 7. Қулоқ
касалликлари: қулоққа
инфекция тушганида бир
томчи-дан ёғини томизиш. 8. Аёллар
туғаётганида: туғиш чоғида
оғриқни енгиллатиш учун
энг яхши воситалардан
биридир. Асалга қора
седана қўшиб ичиш. 9. Юрак ачишиб
оғришида: бир пиёла
қайноқ сутга бир неча
томчи ҚСЁ қўшиб ва бир
чой қошиқ асал солиш.
Қайноқ ҳолда ичиш. Шунингдек кўкатлар ва
сабзавотлардан
тайёрланган салатларни
кўп истеъмол қилиб
туриш. 10. Тери
касалликларида: ҚСЁ
билан гулоб (атиргул
барглари шарбати) тенг
миқдорда ва уларнинг
умумий миқдорига 2 баробар зиёда қора ун
қўшилади. Касал терини
уксусда ҳўлланган латта
билан артинг, бевосита
бунинг кетидан ҳаялламай
юқорида айтилган услубда тайёрланган аралашма-ни
суртинг ва қуёш нури
остида туришга ҳаракат
қилинг. 11. Юқори қон
босимида: қайноқ чойга 5
томчи ҚСЁ қўшиб ичинг ва
баданингизга седана ёғи
суртинг. 12. Кўкрак қафаси оғриғи
ва шамоллашда: қайнаб
турган сувга 1 ош қошиқ
қора седана қўшинг ва
ухлаш олдидан
бошингизни ўраб, буғини ҳидлаб нафас олинг. 13. Кўз оғриганда: ухлаш
олдидан кўз(лар) атрофига
ҚСЁ суртинг, седана ёғидан
бир неча томчи томизилган
қайноқ чой ичинг. 14. Яралар: 1 пиёла тоза
асалга 10 томчи ҚСЁ қўшиб
яхшилаб ара-лаштиринг.
Тайёрланган аралашмани
танаффуссиз 2 ой давомида
ҳар куни наҳорга 1 қошиқдан истеъмол
қилинг. Кетидан 1 стакан
пиширилган сут ичинг. 15. Саратон: Касал аъзо
сиртидан седана ёғини
суртинг. Шунингдек,
кунига 3 маҳал 1 чой
қошиқ ҚСЁ
аралаштирилган янги олинган 1 стакан сабзи
шарбатини (ичишдан
олдин яхшилаб силтаб
аралаштириб) ичинг. Бу
дорини ичишни 3 ой
давом эттирасиз. (Томоқ саратони билан оғриган
бир аёлнинг ҚСЁ ёрдамида
муваффақиятли шифо
топгани тажрибадан
маълум). Шунингдек саратон (рак)
касаллиги билан
оғриганларга қора
седанани чеснокка қўшиб
истеъмол қилиш тавсия
этилади. 16. Дангасалик (ланжлик):
10 томчи ҚСЁни 1 стакан
апельсин шарбатига
аралаштириб, 10 кун
давомида уйқудан
уйғонган заҳоти ичиш. Муҳим: бомдод намозидан
сўнг ухламаслик лозим. 17. Хотирани кучайтириш
учун: Ялпизни қайнатиш,
асал аралаштириш ва 7
томчи ҚСЁ қўшиш – қайноқ
ҳолатда хоҳлаган, таъби
тортган вақтда ичиш. Бу муолажани қилаётган
кунлари чой ва кофе
ичишни тарк этилади. 18. Диабет: ярим стакан
анор пўстлоғи, 1 стакан
қора седана уруғи ва 1
стакан жеруха (кресс салат
барглари) уруғини
аралаштириш. АРАЛАШМАНИ ЯНЧИБ
ПОРОШОК ҲОЛИГА
КЕЛТИРИШ. 1 ОЙ
ДАВОМИДА БУ АРАЛАШМА
ПОРОШОГИНИНГ ЯРИМ
ҚОШИҒИГА 1 ЧОЙ ҚОШИҚ ҚСЁ ҚЎШИБ НОНУШТАДАН
ОЛДИДАН ИСТЕЪМОЛ
ҚИЛИШ 19. Қулоқлардаги
оғриққа: 1 бўлак (зубчик)
янги чеснокни 30 г ҚСЁда 3
кун давомида бўктириш.
Тайёрланган доридан
қулоққа бир неча томчи томизиш ва қулоқ
атрофини седана ёғи билан
массаж қилиш. 20. Кўз оғриғи: Рецепт 1: компрес қўйиш: 1 ош қошиқ қора седана
уруғини 230 г сувда
қайнатиш. Қайнатмани 10 минут
давомида совутиш. Элакдан ўтказиш. Тайёр бўлган аралашма-
қайнатмага 2 бўлак
пахтани шимдириб,
иккала кўз устига 10 минут
давомида қўйиш. Рецепт 2: Икки чеккага
ҚСЁни ухлаш олдидан
суртиш. 21. Уйқусизлик: 1 чой
қошиқ қора седанани асал
ёки чойга аралаштириб
кечки уйқуга ётишдан
олдин ичиш. 22. Кўнгил айниш,
қусиш: 1 чой қошиқ
янчилган қора седана
уруғи порошогини ментол
(ялпиз мойи) қайнатмасига
қўшиб, кунига 3 маҳал ичиш. 23. Тиш оғриғи: Рецепт 1: қора седана
порошогини зайтун ёғига
хамирсимон (паста) ҳолга
келгунча аралаштириш ва
уни оғриқ тиш(лар)га
қўйиш. Рецепт 2: 230 г олма
уксусини 2 ош қошиқ
седана порошоги билан
қайнатиш. Тиндириш.
Тайёр бўлган дори билан
тишларни бир неча кун ғарғара қилиш йўли билан
ювиш. Рецепт 3: оғриятган тишни
1-2 томчи ҚСЁ билан
ишқалаш. 24. Юқори қон босими: 1 чой қошиқ қора седана
порошогини қайноқ чойга
аралаштириб, 2 бўлак
(зубчик) чеснок билан ҳар
куни эрталаб нонуштадан
олдин истеъмол қилиш. 25. Қориннинг ҳаддан зиёд
дам бўлиши: Рецепт 1:Қуйидаги услубда
дори тайёрлаш: 1 стакан
чойга ҳар биридан баробар
миқдорда қора седана
порошоги, ширин укроп
(ground fennel) ва гармдори ялпизи (peppermint) билан
аралаштириш. Тайёрланган дорига 3-7
томчи ҚСЁ қўшиш. Бироз асал қўшиб ширин
қилиб ичиш. Рецепт 2: компресс қилиш
(олма уксуси ва қора
седанага бинт бўктириб,
қорин устига қўйиш). 26. Тонзиллит (бодомсимон
безларнинг зўриқиши
натижасида шамоллаши):
ҚСЁдан 10 г (2 чой қошиқ)
ярим литр сувда қайнатиш
ва докадан ўтказиб, 2 маҳал томоқни ғарғара
қилиш. 27. Ўт қопи ва
буйраклардаги пайдо
бўлган тошларни эритишга
янчилган қора седана
уруғини асалга
аралаштириб истеъмол қилиш ёрдам беради. Қора седана тутатилса,
чивин ва бошқа
ҳашаротлар қочади. ТАВСИЯЛАР: Қора седанани истеъмол
қилиш нафақат инсон
саломатлиги ва
иллатларни даволаш учун
жуда фойдалилиги билан
бир қаторда Пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу
алайҳи васалламнинг
муҳим суннатлари бўлгани
учун ҳам кунига 1 чой
қошиғида қора седана
уруғи ёки ёғини истеъмол қилиб туриш тавсия
этилади. Седана ёғини
мазасини ёқимли қилиш
учун апельсин соки ёки
тоза йогурт билан ичиш
мумкин. Шунингдек, уни баданга суртиш ёки
компрес қилиб туришни
ҳам унутмаслик лозим. Манбалар асосида Жалолиддин НУРИДДИНОВ
тайёрлади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16