тайёргарликни 18 декабрда
бошлайди
«Андижон»нинг янги мавсумга
тайёргарлик режаси тузиб
бўлинган. Бу ҳақда жамоа бош
мураббийи Азамат Абдураимов
клуб матбуот хизматига берган
интервьюсида маълум қилди.
«Мавсумга тайёргарликни 18
декабрь куни бошлаймиз. Бу
йиғин футболчилар учун
тикланиш жараёни бўлади.
Дастлабки йиғинимиз Андижонда
29 ё 30 декабрга қадар давом
этади. Ушбу йиғин чоғида об-
ҳавога қараб бир ёки иккита
назорат ўйини ўтказишни ҳам
режалаштирганмиз. Шундан сўнг
Янги йил байрами муносабати
билан футболчиларга қисқа
муддатли дам берамиз. Январь
ойидан эса тайёргарликка
астойдил киришамиз. Январнинг
дастлабки ҳафталарида Тошкентга
бориб йиғин бошлаймиз», - деди
Абдураимов.
«Пойтахтдаги биринчи йиғинда
эътиборни жисмоний
тайёргарликни оширишга
қаратамиз. Шунинг учун бир ҳафта
тоғли худудларда шуғулланишимиз
ҳам мумкин. Январь ва февраль
ойидаги йиғинларимизнинг
барчаси Тошкентда ўтади деб
ўйлайман. Чунки қишда
машғулотлар ўтказиш учун
пойтахтда яхши шароитлар бор. Ва
энг асосийси спарринг-рақиблар
топиш учун энг яхши жой
Тошкентдир. Андижонда
шуғуллансак ўйнаш учун муносиб
рақиблар топишимиз мушкул
бўлади», - деди «Андижон» бош
мураббийи.
«Январь ойида асосий эътиборни
машғулотларга қаратсак, февралда
ПФЛ Кубоги турнирида
қатнашамиз. Бундан ташқари
назорат ўйинларида майдонга
тушиб футболчиларни синовдан
ўтказамиз. Мана шу ўйинлар
орқали таркибни шакллантириб
оламиз», - деди Абдураимов. Унинг
қўшимча қилишича, қишки
йиғинлар давомида бир қатор янги
ўйинчилар кўрикдан ўтказилади,
қолаверса, жамоага легионерлар
ҳам таклиф этилади.
Манба: www.andijon-pfc.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев