Субхидам Аллохни айтиб уйкудан турсанг ибодат,
Мукаммал турт мучанг кургач либослар кийсанг ибодат.
Иттифоко сидкидилдан гузал максудларни айтиб,
Кафтдаги оби зилолни чехранга сурсанг ибодат.
Хар нафас билсанг ганимат хамма фурсатда хисоб,
Саждада шом томонларга илтижо килсанг ибодат.
Айни шул кунлар рамазон магфиратлар тилар меъзон,
Муттасил рахмат ёгодир анга чумилсанг ибодат.
Токаюл йулларда чалгиб залолатдан бородурсан,
Лаъин нафсини тарк айлаб аслинга кайтсанг ибодат.
Якинлар мул жигар кондош аларни кунглини овлаб,
Икки жумла каломинг ла дил хадя этсанг ибодат.
Алхазар кунлар окодур умр бир лахзага таккос,
Бу дунёда булишликнинг боисин билсанг ибодат.
Харобиёт ичра халак кодир Улнинг кули Саттор,
Шодлигу гам мухаббат бор жаъмини суйсанг ибодат.
рамазон. 2007йил. Тошкент
Абдусаттор Узгур.
РАМАЗОН МУБОРАК АЗИЗЛАР!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев