Башардур турфа хил, ранглари
бошқа,
Сўзлари бошқадир, йўллари
бошқа.
Сийрати бошқаю, суръати
бошқа,
Шайтонни танимай баъзан
сизладим,
Одамлар ичидан инсон
изладим.
Онани ўкситиб оғримас кўнгил,
Дунё деб аразда опа-ю, сингил,
Отага тош ушлаб турибди ўғил.
Забунлар ҳолига дилдан
бўзладим,
Одамлар ичидан инсон
изладим.
Ошиқлик сохтадур, севги
омонат.
Муҳаббат оввора, ғурур
хижолат,
Етимлар хаққига кўрдим
хиёнат,
Уларни бир эмас, э воҳ
юзладим,
Одамлар ичидан инсон
изладим.
Дунё бонг уради: одам савдоси,
Гиёҳванд, ОИТС – аср вабоси.
Хор этур уларни нафснинг
балоси,
Хатонгни тузат деб ибрат
сўзладим,
Одамлар ичидан инсон
изладим.
Ёлғонлардан нечун ёнмайди
замин?
Махваридан чиқиб, тонмайди
замин?
Йўқ, йўқ, яхшилар бор гуллайди
замин,
Уларнинг ҳаққига бахтни
истадим,
Одамлар ичидан инсон
изладим.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев