Ҳеч ким билмас ҳаётим – кўкда.
Мен – чақмоқлар урган бир дарахт,
Тик ўсаман қоронғуликда.
Умрингизга қилмайман таъма
Ва кирмайман кўнглингиз босиб.
Менинг севгим – энг ёруғ таъна,
Менинг кўнглим – ишққа муносиб.
Довулларда силкинса умрим,
Йиллар ўтса бир-бир пичоқлаб.
Мен заминга кучим бераман,
Мен заминни маҳкам қучоқлаб.
Қўлларимни тираб осмонга,
Ўғирлайман тоғлар ҳушини
Ва тинглайман
Кўксимга ботган –
Болталарнинг зил товушини.
Ёғдуларнинг сирли жаранги
Баргларимдан ўтсалар сузиб,
Кўзёшимнинг меваларини
Юлдузларга бераман узиб…
Ҳаётимдан нур йўлин тўсган –
Банди бўлсам банди йўқларга:
Шохларимга тўр солиб ўсган
Ҳар хил номсиз чирмовуқларга.
Мен, барибир, ўсаман адл,
Шамолларда силкиниб, яшнаб.
Шовуллайман тунлари кўкда
Учаётган оққушга ўхшаб…
Мен – шу юртга тўкилган бир бахт,
Майли, изланг, илдизим – кўкда.
Мен – чақмоқлар урган бир дарахт –
Тик ўсаман қоронғуликда…
ЗЕБО МИРЗО
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
Не севдинг,не топдинг - кунботар товланар ёркинрок...
Совуккон ку'з билан - кийилиб эскирган ковушда,
Одимлар сахарда - хиссобли ва хушёр эрта-тонг.
Куюк маишат., Фалсафа юритар бир дарвиш,
Кекиртак куритиб - турмушдан каварган су'зларда.
Юз бора у ёлг'из,илк бора кимсасиз,
Чиранар англашга: у кандай ва кайси уфкларда-
Интизор хомхаёл - ердаги ул жаннат?
Эзгулик каерда? Канчалик муг'омбир - шунчалик кераксиз...
Чарчаган ку'нгилда очилар халоват,
Ва секин,охиста бош куяр ку'ксига - у'й хисси...