Унутмоқлик азобдан азоб?
Ёндирмоқда гумонлар гумроҳ,
Ғариблардан ғарибман шу тоб.
Нега сизга борар йўлларда,
Қўйилади минг бир турли чоҳ?
Нега сизнинг ишқингиз осмон,
Бизнинг кўнгил арзимас матоҳ.
Нега сизга етмоқлик душвор?
Кечмоқликнинг йўқдир иложи.
Соғинчингиз бошимизга дор,
Ҳижронингиз армонлар тожи.
Нега сизни ўртамас алам,
Парвойингиз фалакдан нари.
Дийдор истаб чекаяпмиз ғам,
Сарғайганмиз хазон сингари.
Нега бизнинг дилга ўт ёқиб,
Кетаяпсиз жуда хам осон?
Фироқингиз қилсалар таъқиб,
Қутулмоққа топмаймиз макон.
Нега сизга талпинар юрак,
Ҳар зарбида исмингиз такрор?
Бу ҳолдан шод юрсангиз керак,
Йўқса нега берасиз озор?
Нега сизга дил бердик экан,
Бўйингизни бўйламай туриб?
Сизни бизмас кўнгил танлаган,
Кетолмаймиз энди юз буриб.
Нега сиздан кечолмайман ёр,
Яшасам ҳам оғулар ичиб.
Бир кун келиб кетишим мумкун,
Сиздан эмас дунёдан кечиб!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3