Футбол майдонларида бундай
ҳодисалар жуда кам учрайди.
Жамоа бош мураббийлари
ўйин давомида барча заҳира
имкониятидан фойдалангач,
қўққис асосий дарвозабон
жароҳат олса ёки қизил
карточка билан “сийланиб”
майдонни тарк этса, унинг
ўрнини бошқаларга нисбатан
дарвозани қўриқлашга
малакаси юқорироқ
футболчи эгаллашини яхши
биласиз.
Миллионлар ўйини
тарихида, умуман расмий
матчларда қўлқоп кийиб
кўрмаган футболчиларни
мажбурият туфайли
дарвозани маҳорат билан
қўриқлагани, керак бўлса,
пенальти қайтаргани алоҳида
тилга олинади.
Бир неча йил аввал ёшлар
ўртасида Осиё биринчилигида
Ўзбекистон термаси (U-19)
футболчиси Мурод
Ҳолмуҳаммедовни голкипер
ўрнида қандай маҳорат
билан пенальти қайтаргани
бутун дунё ОАВларида шов-
шувга сабаб бўлган эди. Ўз
пайтида Фелипе Мело,
Младен Петрич ва яна бош
машҳур ўйинчилар ҳам ана
шундай қаҳрамонлик
кўрсатганлар.
Қуйида, ўз жамоаси ғолиб
чиқиши учун пенальтини ҳам
қайтарган юлдуз
футболчилар ҳақида
гаплашамиз.
Космин Моци ("Лудогорец").
Чемпионлар Лигаси 2014/15
йилги мавсум
Ҳа бу воқеа яқиндагина бўлиб
ўтган ўйинда содир бўлди.
Болгария клуби “Стяуа”га
қарши биринчи
квалификацион ўйинни 0-1
ҳисобида бой берди. Жавоб
ўйинининг 89-дақиқасида зўр-
базўр гол киритган
“Лудогорец” овертаймга
эриша олди. Матч тугашига
бир неча дақиқа қолганида
дарвозабон сўнгги умид фоли
учун майдондан ҳайдалиб,
мураббийлар томонидан барча
заҳиралар ишлатиб бўлганлиги
учун Космин Моци голкипер
либосини кийишга мажбур
бўлди. Иккита ўйин дуранг
ҳисобида тугагач, ғолиб
пенальтилар сериясида
аниқланиши табиий ҳол. Мана
шу жойда Космин Моци иккита
пенальтини қайтариб, ўз
жамоасини чемпионлар
Лигасининг гуруҳ босқичига
олиб чиқди
Гаушо ("Палмейрас").
Бразилия чемпионати.
1988/89 йилги мавсум
1988 йилнинг 17 ноябри.
“Фламенго” - "Палмейрас"
ўртасидаги матч 1-1 ҳисобида
якунланиб, иш пенальтилар
сериясигача етиб боради.
Лекин, "Палмейрас"
дарвозабони Зетти қаттиқ
жароҳат олади ва унинг
ўрнини майдон ўйинчиси, Луис
Карлос Тоффоли ёки Гаушо
эгаллайди. Чунки, клуб барча
заҳирани ишлатиб бўлганди.
Ёш ҳужумчи дуранг ҳисобини
матонат билан ушлаб туриб,
пенальтилар сериясида
Бразилия термаси ўйинчилари
Алдаир ва Зиньолар
зарбаларини қайтаради.
Жамоа 5-4 ҳисобида ғалаба
қозонган.
Ҳатто, рақиблар ҳам қарсак
чалган Мурод
Холмуҳаммедов. ЎЗБЕКИСТОН
ТЕРМАСИ U-19
Ўша куни бўғзимга нимадир
тиқилиб, кўзимдан севинч
ёшлари дув-дув тўкилгани
ҳалигача ёдимда...Тўрт йил
аввал Саудия Арабистонида
ўтказилган ёшлар ўртасидаги
Осиё чемпионатида ҳақиқатан
ҳам ноёб бўлган ҳодиса юз
берган эди. Ўзбекистон
термаси голкипери Дониёржон
Усмонов Хитойга қарши
баҳснинг қўшимча дақиқасида
қизил карточка олиб майдонни
тарк этгач, унинг ўрнини
“Пахтакор” клубининг 17 ёшли
ҳимоячиси Муроджон
Холмуҳаммедов эгаллади.
Пенальтилар сериясида энг
керакли зарбани қайтарган
Муроджон ўз шерикларига
нафақат ярим финал(шундан
сўнг жамоа финалгача етиб
бориб, БАА термасига
ютқазган) балки, жаҳон
чемпионати йўлланмасини ҳам
олиб берган. Ўйиндан сўнг
қаҳрамонимиз “Мен қандай
маъсулиятни ўз бўйнимга
олаётганимни билиб турган
бўлсам-да, камида битта 11
метрликни қайтаришимга аниқ
ишонгандим”, деган эди.
Қизиғи, унинг бу ҳаракати
рақиб жамоа мураббий ва
футболчиларида ҳам катта
таассурот қолдиргани
ёдингизда бўлса керак. Футбол
ўзи шунақа - ҳақиқий эркаклар
ўйини. Кучлиларга ҳатто
рақиблар ҳам тан бериб,
қарсак чалади. Йиллар ўтди,
Муроджон улғайди ва дунё тан
берган футболчи асосий терма
жамоа мураббийлар штаби
нигоҳидан четда қолди.
Аслида, мана шундай келажаги
порлоқ бўлиши кутилаётган
футболчиларга алоҳида
эътибор қаратиш керакмиди?
– деб ўйлаб қоламан. Муаллиф,
ўзимизни ўйинчига алоҳида
урғу берибди, деб ўйламанг!
Муроджон томонидан амалга
оширилган қаҳрамонлик дунё
футболи зарварақларида
сақланади. Ишонмаганлар
жаҳонинг нуфузли сайтларга
кириб, танишиб чиқишлари
ҳам мумкин.
Бобби Мур ("Вест Хэм"). Лига
Кубоги ярим финали. 1972
йил
Балки, кўпчилик билмас,
Англия термаси ва “Вест
Хэм”нинг афсонавий
футболчисига сардорликдан
ташқари, яна бир вазифа
юклатилган эди. Тўғри, бу
мажбурият, яъни керак
вазиятда дарвозабон ролини
бажариш камдан-кам
ҳолатларда юз берган бўлсада,
Бобби бу вазифани ҳам аъло
даражада бажарган. Бир марта
Мур лига Кубогининг “Сток
Сити”га қарши баҳсида
пенальтини қайтарган эди
Ақл бовар даражадаги шов-
шувларга сабаб бўлган 1972
йилги лига Кубоги баҳсида
“Вест Хем” дарвозабони Бобби
Фергюссон ўйин пайтида кучли
жароҳат оқибатида мия
чайқалиши билан майдонни
тарк этади. Унинг ўрнини
жамоа сардори Бобби Мур
эгаллайди. Кейинчалик у Майк
Бернард томонидан берилган
ўн бир метрлик зарбани
қайтаради, лекин бу ҳаракат
жамоага ёрдам бермаган.
Чунки, Майк қайтарилган тўпни
барибир дарвозага жойлайди.
Ўйинда “Сток Сити” ғалаба
қозонган ва финалда
“Челси”ни мағлубиятга
учратиб, Кубок эгаси бўлган.
Фелипе Мело
("Галатасарай"). Туркия
чемпионати, 2012/13 йилги
мавсум
"Элязигспор"га қарши
меҳмонда тўп сурган
"Галатасарай" 0-1 ҳисобида
олдинда бораётган бир пайтда
Фернандо Муслера ўйиндан
ҳайдалади. Ҳакам пенальти
белгилагач, жамоани Фелипе
Мело қутқаради. У Муслера
майдонни тарк этгач, унинг
либосини шошилганидан
тескари кийиб олиб, ажойиб
сейф билан зарбани
қайтаргани барчанинг ёдида.
Фабио да Силва ("Венеция").
А серия, 1999/ 2000 йилги
мавсум
Бу воқеада Андрей Шевченко
ҳам иштирок этган. "Милан" ва
А сериянинг кучсиз
жамоаларидан бири
ўртасидаги матч ёрқин томони
билан ёдда қолган. 76-
дақиқада меҳмонлар
дарвозабони қўпол ҳаракати
туфайли ўйиндан чиқиб кетгач,
унинг ўрнини бразилиялик
ҳимоячи Фабио да Силва
эгаллайди. “Венеция”нинг
умрида қўлқоп тақмаган
футболчиси украиналик
машҳур ҳужумчи томонидан
тепилган зарбани қайтарган.
Лекин, бу ҳолат учрашув
тақдирига катта таъсир
ўтказмаган ва якунда
“россонерлар” 3:0 ҳисобида
ғалаба қозонган. Голларни
Бирхофф, Веа ва
Орландинилар киритган эди.
Шевченко ана шунда “Милан”
футболкасини кийиб, биринчи
маротаба нуқтадан адашган
экан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев