Гурбатларга алмашинди, кунларим
Елкамга юк босаверар гамларим
Гамларни елкамдан отайин энди
Хаётимдан туйиб йиглайин энди
Обруларим кукка учиб кулади
Хар кадам таъна дашном тукилади
Дустлар, бугун мени куриб кулади
Кулгулардан йирок булайин энди
Хаётимдан туйиб йиглайин энди
Елкаларим шайтонлар хуп кучади
Юролмайин, аклу –хушим учади
Майхоналар эшигини очади
Майларни, ерларга тукайин энди
Хаётимдан туйиб йиглайин энди
Ирода енгилиб, танам кулади
Куксимда дардларим, олов булади
Дедим:-Инсон улса шундай улади
Улимни бошимдан кувайин энди
Хаётимдан туйиб йиглайин энди
Хаёллар огушида танхо кезардим
Узимни ,узгадан устун сезардим
Билимим-ла хаммадан хам узардим
Билимимни кулга олайин энди
Хаётимдан туйиб йиглайин энди
---------------------------------------------
Хаётимдан хеч хам йигламай энди
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев