(Хурматли Шахноза опам сухбати асосида ёзилди)
Бу Момохаводан қолган бир одат
Ушласа гул ушлар қўлини фақат
Ўпса ёмғир ўпар юзларини хам
Куёвга чиқмаган ўзбек қизларин
Самарқандга жўнаётган поездга аранг улгурдим. Купеда мендан 2-3 ёш катта опахон бор экан саломлашдим. Опам хам ўзимга ўхшаган, киришимли аёл экан. Тезда танишаб олдик. Узоқни яқин қилиш учун сухбатга чорладим.
Болалигимда жуда шўх эдим, кинодаги Феридега ўхшаб, дарахтдан тушмасдим. Унча – мунча ўғил болалар хам мендан чўчиб турарди. Кимнидир боласи бошқа сабаб билан йиқилиб тушса ҳам яқинроқда турган бўлсам мени айбдор қилишарди. Дадам ҳам колхозда бугалтер, хам мактабда физика-математикадан дарс берар, онам эса бошланғич синф ўқитувчиси эдилар. Доим айбдор бўлаверганимгами ёки ота-онамдан ўтганми билмадим-у, вояга етганим сари жуда ўжарликни жойига қўярдим. Фақат бир марта ўжарлик қилолмай қолгандим. Майли, бу хақда сал кейин айтиб бераман. Мен оилада тўртинчи фарзандман. Мактабда 8 синфда ўқиб юрган пайтларимиз эди. Ўша йили мактабимиз тасодифий электр токидан ёниб кетди. Мактаб уйимизнинг ёнгинасида эди. Мактабимиз қўшни қишлоқдаги мактаб билан бирлаштирилди. Биз хам қўшни қишлоққа турнақатор бўлиб қатнай бошладик. Мен шўх бўлсам хам мактаб мусобақаларида, фан олимпиадаларида жуда фаол эдим. Айни ўша йили қишлогимизга бир оила кўчиб келди – Мирзачўлдан. Оилада уч фарзанд ўгил, энг каттаси биздан икки синф юқорида экан. Исми Зафар. Уларга мактабдан қолган иккита хонани қишлоқ аҳли таъмирлаб берди.
Негадир қишлоқ қизларидан жуда кўпи халиги йигитни ёқтириб қолишди. Кўчада келаётса ҳамма қизлар махлиё бўлиб қолишарди. Узун бўйли, оқ- сариқдан келган, истарали, қорақошли йигит қизларнинг хаёлини ўгирлади қўйди. Мени эса ғашим келар, негадир шу йигитни асабига текким келаверарди. Мақтаниш эмас-у, мен ҳам қизларнинг ичида чиройли эдим. Лекин қайсарликда хам менга етадигани йўқ эди. Шу орада улар мактабни битиришди. Опам биздан бир синф юқорида ўқирди, улар битирувчи бўлди. Зафар ака тенгқурлари қатори армияга кетди. Лекин, қизлар кимни севишини билмай доғда қолаверди. Фақат биргина қиз бу йигитни қайси қиз мафтун этганини биларкан. Буни кеч, жуда кеч билдим. Хуллас, кунлар ўтаверди. Биз мактабни битириш йили у армиядан келди. Май ойи биз пахта чопиғида эдик. Битириш имтиҳонлари бир тарафдан, дала юмушлари иккинчи тарафда долзарб бўлиб турарди. Мен тил адабиёт ўқитувчиси бўлишни орзу қилардим.
Хамма тушликка чиққан пайтда табелчимиз Дилафруз ведомост тўлдириб берасанми деб чақириб қолди. Майли бир кун ишдан озод қиламан, деди. Ичимда кўп вақт олмайдику шу бахонада имтиҳонга хам бироз тайёрланаман, дедимда рози бўлдим.
Дала шийпони яқинида эдик. Кириб ведомостни ёзаётсам Зафар ака кириб келди.
- Нега биронта хатимга жавоб ёзмадинг?- деб сўради. Салом йўқ алик йўқ . “Сен”лашига яна хайрон бўлдим.
-Ие, жиннимисиз қанақа хат?!- дедим.
-Жами қирқта хат ёздим сенга,- деди қовоғини солиб.
-Нега менга хат ёзасиз?- дедим, каловланиб қолди.
-Хазиллашма, хазилни ёмон кўраман,- деди аччиқланиб.
-Мен хазилни яхши кўраман айниқса хозир хазилни вақти-ку,- дедим жахл билан.
-Хой, жинни, нимага тушунмайсан сени ёқтираман,- деди .
-Ака кўчада тош кўпайиб кетибдими малол келмаса би-ир териб келинг,- эрмакладим.
-Қанақа тош э-э…хаёлинг жойидами,- норози бўлди у.
-Сиз терадиган тошда,- дедим масхаралшда давом этиб.
-Хой бижилдоқ, бунча кўп гапирасан, бир пас жим туриб мени хам эшитиб кўр...
-Вой, билмайсизми гапирмасам ёрилиб кетаман-ку! Яхшиси, ана қизлар кўп-ку, ўшалар билан гаплашинг, мени хали қиладиган ишларим кўп. Сиз билан гаплашадиган гапим ҳам, бекорчи вақтим ҳам йўқ,- дедим қўполлик билан.
Кейин, нарсаларимни йигиштириб, ведомостни қўлига бердимда:
-Ўртогизга рахмат айтиб, бериб қўйинг ва яна шуни хам айтингки, бундан кейин сизни хам ўзини хам овора қилиб юрмасин,- деб ташқарига отилдим. Газабдан худдики лаҳча чўққа айлангандим. Бир овоз турган жойимга тахта қилиб қўйди. У ортимдан “Сени севаман” деб бақирди. Хаёлимда уни овозини бутун дунё эшитгандай бўлди. Мен шундай ортимга бурилиб ёнига бордим ва ўзим билмаган ахволда юзига тарсаки туширдим. Уйга югурдим. Фақат бир сўзни такрорлайверибман “Энди нима қиламан? Энди нима қиламан...”
Жилмайса нур ёғар гул яноғидан
Сирини яширар қизғалдоғидан
Бехуда изламанг хилват боғидан
Куёвга чиқмаган ўзбек қизларин
Бир хафта бошимни кўтаролмай оташ бўлиб ёндим. Хамма хайрон, онам сени биламан терлаб муздек сув ичгансан, деб койийди. Кейин давлат имтиҳонлари бошланди-ю бироз шулар билан овундим.
Давлат имтиҳонларини муваффақиятли топшириб СамДУга хужжат топширдим. Шаҳардаги холамникида туриб консултасияларга қатнай бошладим. Шу кунлари кимнидир нигоҳи мени тақиб қилаётганини сезардим. Лекин ўзини кўрмасдим. Ўқишга киролмадим. Ўша тушкун кайфият сабаб бўлгандир балким ёки “кетмоним учмади”. Уйга қайтиб келсам қиёмат - хам опамга хам менга совчи...Кун ора совчи...Опамни холамни ўғлига унаштиришди. Иккинчи ўғлига мени сўраб келди холам. Қўш келин тушурай, деб. Хеч ким мени кўндиролмади. Амаким:
-Бўлди, бу ўжарга бас келолмисилар тинч қўйинглар,- дедилар-у, ҳамма жим бўлди.
Бу орада пахта терими бошланди. Сентябрь ойини бошлари эди. Тушлик пайти хамма қизлар ўтиргандик. Пахта даласи дарёни бўйида эди. Қишлогимиздан икки чақиримлар узоқликда. Шу орада табелчи йигит Ойдин деган қиз билан гап талашиб қолди-ю:
-Гавдангни қара, сен минган отни тиззаси букилади. Энди терган пахтангни қара… Ҳа-а, пахта териш нон ейиш эмасда!-деб киноя қилди.
Бир чеккада биз тўртта дугона ўтиргандик қий -чув бўлиб кетди-ку. Халиги қиз гап кўтаролмай дарёга қараб югурди. Дарё жуда тўлиб, хам пўртанадек хайқириб оқаётганди. Хамма ортидан югурган, биз хам чопдик етолмадик. Ойдин ўзини дарёга ташлади. Оқиб кетяпти, аммо, хеч ким хатто йигитлар хам дарёга тушишдан хайиқиб турган бир пайтда мен дарёга отдим ўзимни. Қулоч ташлаб Ойдинга етиб уни тортаман, қани кучим етса денг. Иккаламиз оқиб кетяпмиз яхдай сувда бироз ўзига келдими Ойдин энди харакат қила бошлади. Мендан гавдаси икки баробар қиз бир силтаниб елкамга жон ширинлик қилиб чиқди-ю, мен сув тагида қолдим. Гирдобга қараб кета бошлаган пайтимиз кимдир Ойдинни тортиб олди шекилли, бироз енгил тортиб тепага интилдим. Лекин, бирдан совуқ сувда оёғимни томири тортиб, жонсизланганим учун сув мени пастга торта бошлади. Бошимни сувдан бир чиқариб кимгадир оёгим ишламаяпти деганим эсимда...
Кўзимни очсам касалхонадаман. Нима бўлганини акам айтиб берди. Оёгим жонсизланиб чўка бошлаган пайтим Зафар ака етиб келиб сувдан олиб чиқибди ва қишлоққача кўтариб келиб акамга топширган. Акам эса машина топиб шифохонага элтган экан. Энди хар куни Зафар ака бир даста гул кўтариб эшикда пайдо бўлар, лекин, яхшимисан дейишдан нарига ўтмас эди. Мен кириб келаверса ожизлигимдан тортиниб тескари қараб олардим. Термилиб ўтириб-ўтириб, индамай чиқиб кетарди. Кейин аста-секинлик билан оёққа тура бошладим. Ха қаттиқ қўрқувданми ёки сувда томир тортгани учунми оёқларим ўзимга унчалик бўйсинмасди. Икки ярим ой деганда худди энди йўлга кирган гўдак мисоли юра бошладим. Бунда яқинларим, жигарларим айниқса акам умрлари узоқ бўлсин, менга далда бўлдилар. Онамни-ку сўраманг....адойи тамом бўлди хисоб.
Негадир мен энди уни кута бошладдим. У эса менга ўчакишгандек кўринмасди. Уйга ким келса у хақда гапирармикин деб оғзига термуламан. Хамма қахрамонлигини гапиради-ю, лекин ўзини, хозир қаердалигини гапирмайди денг. Йўқ, хартугул бир қўшнимиз чиқиб, уни Тошкентга ишлашга кетганидан хабардор қилди. Совчилар қатори қиш хам эшик қоқиб етиб келди. Мен хамма совчиларни рад этавераман. Пинҳона уни кутаман. Шу орада дадамнинг амакисини ўғли тўғри уйга- дадамни олдига келиб:
- Шахнозани кичиклигидан яхши кўраман менга беринг. Мен уни бахтли қиламан,-дебди. Хамма хайратдан ёқа ушлаган. Мен ўша пайтда Жиззахда тоғамларникида эдим. Дадам мендан бир оғиз сўрамай розилик бериб юборибди. Менинг қизим сўзимни икки қилмайди, деб. Биласиз халқимизда ота рози худо рози деган гап бор. Хар қандай менга ёқмаган қарорларга қарши ўжарлик қиладиган қайсар қиз, уч кун ёстиқ тишлаб йиғладим ва табиийки дадамни бир гапи билан фотиҳаландим.
Севади кутади қилади алам
Аммо дорга осинг айтмас бировга
Севишини айтмай севганига хам
Тегиб кетаверар бошқа бировга
Фотиҳадан кейин у келди. Хат киритиб бир оғиз гапи борлигини айтибди. Мен рози бўлмадим. Бир куни бир дугонамникидан келаётсам йўлимдан чиқди. Бироз ширакайф экан.
- Сен нега бундай қилдинг, нега хатларимга жавоб бермайсан? Одамлардан қаерим кам? Нега бунча багритошсан? Ахмоқ бўлмасам сени қутқарармидим? Ўшанда оқиб кетганинг яхши эди,- деди. Мен хайратда эдим.
-Қачон хат ёздиз? Нега тухмат қияпсиз?- дедим.
Хуллас шу куни хаммаси ойдинлашди. Энг яқин дугонам уни хамма хатларини менга бермай ёқиб юборган ва камига “Барибир у келгиндига ўлсам хам тегмайман тенгини топсин у келгинди” деб айтди деган экан.
-Шахноз, паспортинг ёнингдами?
-Йўқ, нега сўрадингиз?
-Эртага паспортингни олиб чиқ! Бу ерлардан қочиб кетамиз.
-Бекорларни бештасини айтибсиз!-дедим қоним қизиб. Нега сиз билан қочиб кетишим керак? Шунча йил оқ ювиб-оқ тараган ота-онамни шарманда қиламанми? Хеч қачон!!!
-Кейин афсус қилмайсанми?
-Агар сиз билан кетсам афсус қиламан!
У менга аччиқ қилиб бизни тўйдан бир кун олдин тўй қилди. Бизникида қиз оши бўлган куни уларнинг тўйи бўлди. Уларга бахт тилашдан бошқа иложим йўқ эди. Чунки энг яқин дугонам ва биринчи марта қалбимни забт этаётган инсонниг тўйлари эди-да! Бизни ҳам тўйимиз ўтди Аллоҳимга беадад шукурлар бўлсин фарзанларимиз мени бахтимга омон, умри узоқ бўлсин. Бегим бахоси йўқ инсон шунча йиллик турмушимизда бирон марта бир биримизга ишончимизни йўқотмадик. Хозирда 5 нафар фарзандимиз бор!
Улар эса ...йўқ тана қилмайман, дугонамга заррача гинам йўқ. Қисматлари шудир балким...Фарзандли бўлишолмади ва бир қизчани асраб олишди..!
Мана, шу воқеаларга ҳам 23 йил бўлибди. Ўша пайтларда кундалик дафтаримга бир нималар ёзиб қўйган эканман, яқинда топиб олдим:
Сабримни синаманг мен хам бир банда,
Тухмат тошларига қилмангиз нишон..!
Агар мен йигласам қилманг сиз ханда..
Бир кун менинг оҳим эшитгай эгам..!
Асли ҳаёт бир кам синови бисёр,
Бугун сиз хандонсиз.,мен эса гирён..!
Кун келиб чексангиз заррача озор..
Йўл қўймас кулишга мендаги имон..!
Ўтаверар умр қисматдир мавҳум..
Лекин тиламасман сизга ёмонлик..
Фақатгина дейман, эй Қодир Тангрим!
Ёруг қил юзимни бергин омонлик!
Ишонаман бир кун кулгай иқболим
Сабр хамрох менга бахтнинг йўлида
Покиза бахт сари ташлайман одим!
Тутаман мард, танти инсон қўлидан!
Сухбатни оққа кўчирувчи дўстингиз Дониёр. 26.03.2016
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев