Sea Shams

Промо
- Абдуллох ибн Масъуд (розияллоху анху) айтади: “Сузларнинг тугриси – Аллох каломи; гапнинг улугроги – Аллохни зикр килиш; курликнинг энг ёмони калб курлигидир. Куп булиб, наф бермаганидан, оз булиб, наф бергани яхши. Пушаймоннинг ёмони киёмат кунидаги пушмаймондир. Бойликнинг яхшиси нафс ва калб бойлигидир. Озуканинг яхшиси такводир. Арок гунохларнинг жам килувчисидир. Хотинлар шайтонларнинг ипларидир. Ёшлик жинниликдан бир булакдир. Касбларнинг ёмони рибо (судхорлик) касбидир. Хатоларнинг улугроги тилнинг ёлгончилигидир”.

Sea Shams

... УЯЛМАНГ!, ,,, УЯЛИНГ! Салмон (розияллоҳу анҳудан ривоят) қилинади: “Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга: “Соҳибингизнинг (яъни, пайғамбарингизнинг) сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қазои ҳожатни ҳам ўргатаётганини кўряпман-а”, деди. У: “Ҳа, у зот бизга (қазои ҳожатда) қиблага юзланмасликни, ўнг қўл билан истинжо қилмасликни, учтадан кам тош ишлатмасликни, учтанинг ичида (бирортаси ҳам) тезак ва суяк бўлмаслигини”, буюрганлар”, деб жавоб берди. Муслим ва Аҳмад ривояти Салмони форсий у мушрикнинг гапидан уялмади, уни жеркиб ҳам бермади, унга сукут ҳам қилмади. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари муҳим ва жиддий бўлиб, уни қабул қилишда қайсарлик ёки уялишни тарк қили

Sea Shams

РАҲМАТДАН БЕНАСИБ ЙИГИТ Ривоят қилишларича, Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ туш кўрдилар. Тушларида у кишига: -Маккадаги ҳужрада бизга қуллик қилаётган йигитга бориб айт, у бизнинг раҳматимиздан бенасибдир! – дейилди. Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ уйқудан уйғониб, Ҳарамга бордилар ва ўша йигитни топдилар. Йигит бир қоронғу ҳужрада зор-зор йиғлаб, Аллоҳга илтижо қилиб турган экан. Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳни кўргач, у кишига: -Эй Молик, сиз менга Аллоҳдан хабар келтирдингизми? – деб сўради. -Қаердан билдинг? - дедилар Молики Динор. -Беш йилдирки, “Менинг раҳматимдан бенасибсан!” деган хабарни эшитаман... Бир куни мастлик туфайли, отамга тасодифан бир мушт туширганман. Отамнинг бир т

Sea Shams

Промо
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида гап кетганда кўпчилигимизнинг кўз ўнгида Исломнинг забардаст шахсияти гавдаланади. У зотнинг адолатлари тилларда достон! Ҳато бу сифат у зотнинг номлари билан бирлашиб кетган! Умар Одил! Яна шуни яхши биламизки, Умар розияллоҳу анҳу Эрон императорлигини фатҳ қилдилар, мажусийларни тахтдан ағдардилар, уларнинг шавкатини синдирдилар, бир неча асрлар мобайнида ёниб турган оловларини ўчирдилар. Балки шу сабаб, маҳаллийчилик, қавмиятчилик касалига мубтало бўлган шиалар Умар розияллоҳу анҳуни ёқтиришмас, балки шу сабаб у зот ҳақларида қўлларидан келганича туҳматларни қилишар, балки шу сабабли у зотни шаҳид қилган Абу Лўълўъани яхши кўришар, ўша машъум кунни ш

Sea Shams

ВАҲҲОБИЙМИ ЁКИ САЛАФИЙ? Ҳозирда, Ахли сунна вал жамоа мусулмонларини адашув, куфр ва ширкда айблайдиган ваҳҳобийлик фирқасидаги одамлар ўзларини “салафийлар” деб атайдилар. Арабистоннинг Нажд ўлкасидаги Бану Тамим қабиласидан бўлган, мелодий 1703-1792 йилларда яшаган Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳобга кўр-кўрона тақлид қилувчи (шу билан бирга Ахли суннанинг 4 мўътабар мазҳаб имомларига тақлидни залолат деб ҳисобловчи) бу фирқа аъзоларини ҳақли равишда “ваҳҳобий” деб атасангиз, буни рад этиб, улар сизга қуйидагиларни айтишади: - “Ваххобий” деган атамани кофирлар ўйлаб топишган, бундай тоифа исломда йўқ, “Ваҳҳобий” деганда сен Аллоҳнинг “Ал-Ваҳҳоб” исмини нотўғри ишлатаётган бўласан; - Хеч қачон Муҳа

Sea Shams

Odamlarga shu ham ma'lumki, uylanishning ko'p qiyinchiliklari va zahmatlari bor. Odamlarning tabiatiga esa rohat yoqadi. Agar odamning ixtiyori o'z qo'lida bo'lsa edi, bo'ydoqlik rohati va ozodligini uylanish azobi va mehnatiga aslo qurbon qilmasdi. Binobarin, hazrati hakimi Qodir erkag-u ayol mijoziga shahvatni qo'shib bergan. Ular shahvat taqozosi bilan birga bo'lishni istab uylanadilar. Oqibatda farzand sohibi bo'ladilar. Ana shunday sabablarga ko'ra, bashariyat nasli Iloh irodasi bilan oxiratgacha boqiy qoladi.

Sea Shams

Устоздан шогирдга насихат!!! Имоми Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шогирди Музний роҳимаҳуллоҳга насиҳат қилиб дедилар: "Аллоҳдан қўрқ, охрат ғамини қалбингга жо қил, ўлимни кўз олдингга қўй, Аллоҳнинг хузурида туришингни унутма, Аллоҳ(нинг азоби)дан хавфда бўл, ҳаром қилган нарсаларидан узоқ бўл, фарзларини адо қил, (ҳолат) қандай бўлмасин, ҳақ билан бирга бўл, Аллоҳнинг сенга ато этаётган неъматлари гарчи оз бўлса ҳам, асло ҳақир санама ва шукр ила уларни қабул қил ! Сукутинг - фикр , сўзларинг- зикр, назаринг эса ибрат бўлсин ! Тақво ила жаҳаннамдан паноҳ беришини Аллоҳдан сўра ! (Маноқибуш Шофеъий)

Sea Shams

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ғазотдан қайтиб келарканлар: «Эй одамлар! Аёлларингиз олдига тунда кириб бориб, уларни ғафлатда қолдирманглар!», дедилар (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3085). Аёл кишига илтифот кўрсатиш, у билан ҳазил-мутойиба қилиш ва мубоҳ бўлган ўйин-кулгиларга қатнашишига рухсат бериш ҳам унинг ҳақ-ҳуқуқларидан Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Хабашлар масжидга ўйин кўрсатиб кириб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Эй Ҳумайро,[9] уларни томоша қилишни хоҳлайсизми», дедилар. Мен: «Ҳа» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эшик олдида турдилар, мен эса орқа томонларидан келдим-да иягимни елкала
Показать ещё