Мунчоқ
Набавий ҳадиси шарифлар таржимаси жараёнида бир ҳадисни ўқиб жуда ҳам таъсирландим. Бир ҳафтагача, ҳадисни эсладим дегунимча кўзларимдан ёш оқиб кетаверди.
Мен таъсирланган ҳадис, асирларнинг тўлови ҳақидаги бобда келган эди. Унда Зайнаб розияллоҳу анҳо умр йўлдошлари Абул Осс асирга тушганида, уни озод қилиш учун юборган тўловлари ва тўловга келган нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганларида қандай ҳолатга тушганлари ҳақида гап кетар эди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Хадича онамизнинг иккинчи фарзандлари, қизларнинг тўнғичи эдилар. Ота-она Зайнабни Ислом келишидан аввал холаларининг ўғли Абул Оссга турмушга беришди. Эр-хотин бир