Предыдущая публикация
Қатъий ишонч-ла тасдиқлар
дили,
Ва буни исбот қилар амали,
Жаннатни орзу қилган
мўъминлар.
Намоз ўқимоқдан толмас сира,
Хайрли амаллардан қолмас
сира,
Мусулмонга душман бўлмас
сира,
Жаннатни орзу қилган
мўъминлар.
Рўза тутар келганда Рамазон,
Имкон қадар қилгай хайру-
эҳсон,
Таҳажжудга ҳам уйғонар осон,
Жаннатни орзу қилган
мўъминлар.
Закотин бергайдир бўлса
қодир,
Гуноҳ ишни этмас қасддан
содир,
Ҳисоб кунидан қилар хавотир,
Жаннатни орзу қилган
мўъминлар.
Байтга ошиқар топса гар
имкон,
Аллоҳ учун бўлгандир
мусулмон,
Покликни истар ҳар ишда, ҳар
он,
Жаннатни орзу қилган
мўъминлар.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев