Баъзан бебахо зар, булдим баъзан чўп,
Хаёт не деса хам дедим майли хўп,
Қисматнинг қўлида хазонман асли.
Кўзимда милтирар, умидлар шами,
Каътра меҳр бўлар дилнинг малхами,
Ҳеч тугамас экан дунёнинг ками,
Қисматнинг қўлида хазонман асли.
Дўстим, бу дунёга, устун эмассиз,
Беш кунлик хаёт деб шодланинг майли.
Мен ҳам мангуликда, мангу эмасман,
Қисматнинг қўлида хазонман асли.
Қаранг, оралабди сочимга қиров,
Умримга йўлдошим бўлмади биров,
Гар этсам сархисоб англадим дарров,
Қисматнинг қўлида хазонман асли.
Бахтга юз бурмадим бўлмадим эрка,
Армонлар ин кўрди шўрлик юракка,
Қаламгина экан сирдошим якка,
Қисматнинг қўлида хазонман асли.
Кўксимда чаёнлар чаққан изи бор,
Ва кўнглим меҳрбоин этдилар абгор,
Лек бари ўткинчи бариси бекор,
Қисматнинг қўлида хазонман асли.
Оллоҳим гувоҳдир, ўзи меҳрибон,
Кимгадир яхшиман, кимгадир ёмон,
Дўстим майли суринг, давр ила даврон...
Мен қисмат қўлида хазонман асли...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев