безиб кетишлар
Севги ришталарин узиб
кетишлар
Сўнг ҳижрон даштини кезиб
кетишлар
Сиз олдин юракни қайтариб
беринг
Пинҳона ташлайсиз йўлимга
назар..
Сохта севгилардан қилсам - да
ҳазар..
Кўнглимда аламлар кезмай
дарбадар..
Сиз олдин юракни қайтариб
беринг
Сезмайсиз севгининг
шаббодаларин..
Жомига сиғмаган ишқ
бодаларин..
Айбламай муҳаббат
шаҳзодаларин
Сиз олдин юракни қайтариб
беринг.
Лоланинг қонига бағримни
белаб
Тирикман майсадан сабрлар
тилаб
Ағёрга меҳрингиз кетмасдан
улаб
Сиз олдин юракни қайтариб
беринг.
Муҳаббат боғида кезмоқ
осонмас
Настаргул севгиси рангсиз
тўзонмас
Ҳар сухан аслида аҳд -у
паймонмас..
Сиз олдин юракни қайтариб
беринг.
Унутинг сўзларнинг
соҳирларини
Тўксангиз муҳаббат
чоғирларини
Озорга тутмай Гул
бағирларини..
Сиз олдин юракни қайтариб
беринг...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев