Предыдущая публикация
бўлса у вайрона ҳам,
Дўст қадам қўймас
эса,вайронадир кошона ҳам.
Интизор ҳар уй диловар,
дилкушолар базмига,
Гар қадам қўйса қабоҳат
йиғлагай остона ҳам.
Яхши дўстлар даврасида
очилурсан ҳар замон,
Кўркни маржон ичра топгай
марварид дурдона ҳам.
Дўст қидир, дўст топ
жаҳонда, дўст юз минг
бўлса оз,
Кўп эрур бисёр душман
бўлса у бир дона ҳам.
Сўрма мендан, ким дилоро,
дўстми ё жонона деб,
Дўст менинг қалбимдадир,
жонимдадир жонона ҳам.
Дўсти содиқ йўқ экан деб,
ӯртаниб ёнма ва лек,
Меҳр уйин кенг очсанг,
Эркин, дўст бўлур бегона
ҳам.
ЭРКИН ВОҲИДОВ шеъри
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2