Инсоннинг шахсий сифатини ва камолотини таъмин этиш тарбиянинг асл мақcадидир. Тарбиядан улуг нарса йук.Тарбия соясидагина инсон хақиқий инсон булади.Тарбия узига оро бериб, бежирим кийинишдангина иборат эмас. Ақл одоб,фаросат,хуш хулқлик унинг асосидир.
Тарбия асосан оиладан бошланади. Фарзандларга гузал тарбия бермаган одам уз оиласи бахт-саодатини барбод этади, уни кулфат ва машаққатларга гирифтор қилади. Ота-онанинг вазифаси фарзандни ювиб-тараш,кийинтириш ва овқатлантиришдангина иборат эмас,балки гўзал тарбиялашдан ва бахтли саодатли бўлиб яшашнинг негизи булган касб-хунар ва илм ургатишдан хам иборат.Ота-она тарбияси қандай холда булса,боласи хам шундай тарбия-да ўсиб етишади.Шунинг учун аввал ўзимиз гўзал тарбияли бўлмоғимиз лозим.
Саъдий Шерозийнинг машхур ’’Гулистон’’асарида шундай хикоят бор донишмандларнинг ёзишларига караганда чаён барча жониворлардан бошкача туғилар экан Онасининг ичак чавоқларини еб корнини тешиб чикар экан-у сахрога қараб кетаркан. Бир куни бир валий одамнинг ҳузурида шу хусусда гапирдим. У зот дедики:Менинг кўнглим шу гапларнинг ростлигига гувохлик беради,чунки бошқача бўлиши мумкин эмас. Болаликда оналарига шундай муомалада бўлганлари учун катта бўлганларида уларни хамма яхши кўради ва хурмат қилади.
Хикоятдаги кўштирноқ ичидаги яхши кўриш ва хурмат қилиш бу уларнинг тарбиясига берилган баходир.Фарзандларни тарбияли қилиб ўстирмок,бу ота-онанинг энг олий бурчидир. Бу бурчни яхши адо этмаган ота-она қариган чоғида пушаймон бўлур. Донишмандлардан бири дебди: Ўз фарзандингни сенга нисбатан қандай бўлишини истасанг,сен хам ота-онангга шундай муомалада бўл.
Боланинг жисмоний, ақлий ва ахлоқий жихатдан ўсишида унинг атрофидаги одамларнинг хам таъсири каттадир. Унинг атрофида тўғри фикирли, гўзал ахлоқли одамлар бўлса, болага уларнинг таъсири ўтмасдан қолмайди. Баъзан яхши хулқли, ахлоқли одамларнинг фарзандлари тарбиясиз,одобсиз бўлишлари мумкин.
Одобсиз отанинг фарзанди одобли ва фозил бўлса, отасининг айб ва нуқсонлари билинмайди. Агар фарзанд одобсиз бўлса, отаси хар қанча улуғ ва фазилатли бўлса хам унинг тарбиясизлиги отасининг фазилатларини йўққа чиқариши мумкин. Фарзанднинг олижаноб,фазилатли бўлишига унинг насл-насаби эмас, ўз ғайрат ва жасорати сабаб бўлади. Одоб, тарбия кейин ўрганиладиган ва ўз-ўзидан бўлмай, балки уриниш ила амалга ошадиган хислатдир.Теварак-атрофдаги нарсалар инсоннинг бахт-саодати учун ва инсоннинг бу дунёда яхши яшаб ўтиши учун берилган Аллохнинг неъмати эканлигини хис қилиш сабабли уларни бекордан-бекорга исроф қилмаслик маъносидаги туйғу фарзандларга ёшлигидан уқтирилиб борилмоғи лозим.
Тарбиянинг ахлоққа таъсири борми ? Бу саволга баъзилар: Тарбиянинг ахлоққа таъсири йўк, яъни инсон аслида кандай бўлса, шундай ўсади,асло ўзгармайди дейишади. Бу фикир тўгри эмас. Тарбиянинг ахлоққа таъсири албатта бордир. Тарбия бу-тамал тоши. У қайси тарафга қўйилса ўша тарафга оғирлашади.
Донишмандлардан бири: Халқ саодати ёшларнинг гўзал тарбиясига тобедир деган экан. Бу сўз тарбиянинг ёшликда таъсири қувватли эканлигига далилдир.
Бу ўринда Отамнинг ривоятлари асаридаги хикоят ибратлидир. Унда келтирилишича, адолатпарвар халифа Хорун ар-Рашид халқ хаётини ўрганиш учун фақирона қийналиб хайвон бозорини айланиб юрса,бир қассоб бир қўйнинг бахосини сўрабди. Сотувчи: 20 танга- дебди. Қассоб: Қўйингдан 14 кило гўшт, 4,5кило ёғ чикади. Унинг бахоси 15 танга холос-дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисга эса қассоб ортидан бориб,унинг манзилини билишни буюрибди.
Бозордан кайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтган миқдорда гўшт-ёғ чиққанини қўришибди. Қассобни топтириб келиб, яна икки қўчқорни қўрсатиб, қанча гўшт-ёғ чиқишини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилгач, яна қассоб айтгандек гўшт-ёғ чиқибди.
Халифа қойил қолибди. Энди халифа ундан дунёвий ва ухровий илмлардан сўрабди. Бу саволларга,қассоб жавоб беролмаганини қўрган халифа унга: Нахот хаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга мухаббат, халкинга мухаббат ? Нахот халол ва харомнинг фарқига етмасанг? Халифа жар чақиртириб,элон қилибди: Ушбу қассоб шунча зехни,шунча қобиляти бўла туриб ё дунёвий ё ухровий илм олмагани, халол-харомнинг фарқига бормагани учун, бошқаларга ибрат учун келгуси жума куни уни остираман.
Эртаси куни халифа хузурига икки йигит келиб.Шаханшох , биз ўша қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўраган саволларни бизга беринг. Биз жавоб берайлик дейишибди.
Халифа болаларни узоқ саволга тутибди,улардаги илмий етукликни сезиб,кучлироқ олим ва донишмандларни йиғиб, илм мажлиси ўтказибди.Болаларнинг зехни ва илмига барча қойил қолибди. Шунда халифа: Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган хукм хаммага маъқул келди ва кўпчиликка ибратдир-дебди.
Бу сўзни эшитган қассобнинг катта ўғли: Эй мухтарам жамоа! Бола лой, ота-она кулол эмасми ? Бола онадан ўғри, қотил ёлғончи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи мухитдир. Отамизга чиқарган хукумни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса хам, бизни илмли маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз тахсинга лойиқдир деди.
Халифа узоқ сукут сақлаб дебди: Эй жаллод, қассобни олиб келиб,устига зарбоп тўн ёп, чунки бизнинг келажагимиз фарзандларимиздир. Бола тарбиялашдаги оли жаноблиги учун қассоб шунга лойик. Қассобнинг отаси тирик бўлса олиб келинг,ўлган бўлса гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки қассоб хам йошлигида ўта қобилятли бўлган, лекин отаси унга қассобчиликдан бошқа нарса ўргатмаган. Бу йигитлар менга вазир маслахатчи бўлсин.
Дархақиқат, болага ота-она маъсулдир. Ота-онанинг гўри устига дарра тушишидан Аллох сақласин.
Абдуғулом Абдулахатов
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев