Нақшин олма нақшин олган ёноғидан.
Ишқим қанча изҳор этсам қабоқ уйиб,
Лабларимга бермас лаблар қўноғидан.
Бир санам бор тушларимда, сизга гумон,
Зор йиғлатиб ташлаб кетар тонгларимда.
Парво қилмас,қиё боқмас ул малакнинг,
Исми такрор хар бир юрак бонгларимда.
Бир санам бор хаёлимда сизга гумон,
Бир хаёлки узиб кўнгил кетиб бўлмас.
Ойдан сулув,кундан гўзал таърифи йўқ,
Жоним тикиб бир висолга етиб бўлмас.
Бир санам бор шеърларимда сизга гумон,
Рашким келар хатто ёзган қаламимдан.
Жондан кечай,кечай майли дунёлардан,
Лек кечмайман ўшал пинхон санамимдан.
Бир санам бор орангизда сизга гумон,
Ишқим билан мендек кўнгли тўлиб юрган.
Соғинчида бағрин ўйиб Зухриддинни,
Шеърларида "илхом пари" бўлиб юрган.
Бир санам бор юрагимда сизга гумон,
Накқшин олма нақшин олган ёноғидан.
Севишимни қанча айтсам, нозлар қилиб,
Лабларимга бермас лаблар қўноғидан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1