"Мусҳафи Шариф, бежирим уй, озгина буюм, бир пиёла сув, бир бурда нон ва тоза кийим бу дунёда сизга кифоя қилади.
Узлат тафаккур гулшанидир. Дил дардига давони зикр (Аллоҳни эслаш) дорихонасидан топасиз.
Агар роббингизга итоаткор, нафсингиз тўқ, оилангиз тинч ва ризқингиздан рози бўлган ҳолда тонг оттирган бўлсангиз, батаҳқиқ сиз бахту саодатга, неъмат зиёдалигига ва устиворликка эришибсиз !
Билингки, бу ёлғон дунё бир сония ғам чекишга арзимайди. Шундай экан, уни Роббингиз учун саъйи ҳаракат ва тоат-ибодат майдони қилиб олинг !
Шу ўткинчи дунё учун қайғуряпсизми ?!
Мевалари аҳли жаннат учун яқин бўлган жаннатни унутдингизми ?!
Сиқиляпсизми ?! Ахир ғамларни аритувчи Роббингиз борку !
Йиғлаяпсизми ?! Ахир барча мусибатларга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қиладику !
Ҳолбуки, биргина сажда барча ғаму ташвишларни кетказиб юборади !
Биргина дуо билан эса, қалбларга сурур киради !"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев