Хамирига:
- 300-400 гр ун
- 1-1,5 стакан сув
- 1 дона тухум
- Туз
Қиймасига:
- 500 гр қийма
- 1 bog' ko'k piyoz
- Таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар
Тайёрланиши:
Оддий хамир тайёрлаймиз. Хамир ўзбекча чучваранинг хамиридан. Бироз тиндиргани қўямиз.
Бу вақтда ичига соланадиган нарсаларни аралаштириб қўйсангиз бўлади. Фақат тузини хамирни ёйиб бўлгач соласиз. Хамирни ёямиз. Ёйилган хамирларимизни стакан ёрдамида кесиб чиқамиз.
Қиймани ичига пиёз майдалаб туғралган. Туз қўшиш пайти келди. Туз ва бошқа зираворларни солиб яхшилаб аралаштирамиз.
Қиймани хамирга солиб чиқамиз.
Расмдаги каби тугиб чиқамиз.
Товани ёки қозонни оловга қўямиз. Тагига оз миқдорда ёғ куямиз. Ва гиёзаларимизни расмда кўрсатилгандек териб чиқамиз. Сўнгра оловни ўртача қилиб, гиёзаларимиз устига ярим стакан сувни бир текисда қўйиб чиқамиз. Устини ёпамиз. Суви тугагунга қадар паст туради.
Гиёзани ағдариб орқа томонини ҳам пишириб олишингиз мумкин.
Тайёр. Гиёзалар қаймоқ yoki pamidor sous билан дастурхонга тортилса жуда ҳам мазали бўлади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5